Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

Жеррард "Ливерпуль"га гол урадиган ҳужумчи сотиб олишни маслаҳат берди"

Баҳо:
+ | -

Ёзда клубни тарк этиб, "Лос-Анжелес"га йўл оладиган "Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард клубга бир мавсумда 30та гол ура оладиган ҳужумчи сотиб олишни маслаҳат берди.

"Шахсан мен "Ливерпуль" учун келажакда очилиши мумкин бўлган ўйинчиларни сотиб олмасдим. Жамоага ҳозирнинг ўзида майдонга тушиб, курашадиган ва маваффаққият қозонадиган футболчи керак. Охирги 12 ойга назар ташласак, биз кубок мусобақаларида ғалабаларга яқин келдик, аммо яримфиналларда қолиб кетдик. Премьер-лигада қийин бўлишини Суаресни йўқотганимиздан сўнг тушундим. Старриж жароҳат олмаганида биз топ-4 га кираришимиз мумкин эди.

Кучли тўртликка киришимиз учун бизга бир мавсумда 25-30та гол ура оладиган ҳужумчи керак. Ҳа, бу мавсумда айнан шу бизга етишмади. Буни мухлис сифатида айтмоқдаман. Бизга бир мавсумда 30та гол урадиган ҳужумчи керак. У билан "Ливерпуль" келгуси мавсумда яхши натижага эришади", - дейди Жеррард.

Эслатиб ўтамиз, Жеррарднинг "Энфилд"даги сўнгги учрашуви премьер-лиганинг 37-турида "Кристал Пелас"га қарши бўлиб ўтади. Ўйин 16 май кунга белгиланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:19, 15.05.2015.
Ўқилди: 3570 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.