Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Футзал: Финалнинг дастлабки учрашувида "Ардус" ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

14 май, пайшанба куни Ўзбекистон XIX чемпионатининг дастлабки финал ўйини бўлиб ўтди.

Чемпионат финалига Олмалиқнинг “Олмалиқ” ҳамда Тошкентнинг “Ардус” жамоалари етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат ғолиби бўлиш учун финалчилардан бири рақиб устидан уч бора ғалаба қозониши керак.

Дастлабки финал учрашуви “Ардус” фойдасига ҳал бўлди. Ўйин борасида бироз устунликка эга бўлган пойтахт жамоаси 8-дақиқада ҳисобни очди. Дилшод Исроилов гол муаллифи бўлди.

11-дақиқада Жавлон Аноровнинг голи эвазига “Олмалиқ” ҳисобни тенглаштирган бўлсада, бир дақиқа ўтиб яна ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бу сафар Фарҳод Абдумавлонов чиройли ҳужумни якунига етказиб қўйди.

Ўйиннинг биринчи бўлими якунланишига 3 дақиқа қолганида Даврон Чориев “Олмалиқ” дарвозабони Клим Тюгаевнинг устидан тўпни ошириб, “Ардус”нинг учинчи голини кирити.

Иккинчи таймда Андрей Шлёманинг голи эвазига олмалиқликлар ҳисобни қисқартиган бўлсалар-да, бу уларга кўп ҳам ёрдам бермади. Аксинча, Артур Юнусов “Ардус” ҳисобига яна бир гол ёзиб қўйди.

Шундай қилиб, дастлабки финал учрашуви 4:2 ҳисобида “Ардус” фойдасига якунланди.

Бугун, 15 майда иккинч финал ўйини бўлиб ўтади. Ушбу ўйин ҳам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида, 18:00да бошланади.

Шунингдек, кеча чемпионатнинг бронза медалли учун дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Финалдан фарқли равишда учинчи ўрин соҳибига айланишга иккита ўйинда ғолиб бўлиш кифоя.

Бронза медалларга бу сафар Когоннинг “Когон” ва Қаршининг “Дустлик-AIN” жамоалари давогар.

Улар ўртасидаги дастлабки ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Пенальтилар сериясида қаршиликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин бугун, 16:00да бошланади.

Олий лига, финал

"Олмалиқ" - "Ардус" 2:4
Голлар: Ж.Аноров 11, А.Шлема 34 - Д.Ирсалиев 8, Ф.Абдумавлонов 12, Д.Чориев 17, А.Юнусов 36

"Олмалиқ": Рустам Умаров, Клим Тюгаев, Сирожиддин Маҳмудов, Суннат Куралов, Мақсуд Файзуллаев, Жамолиддин Шарипов, Константин Свиридов, Андрей Шлема, Хуршид Умаралиев, Жавлон Аноров, Ислом Комолжонов, Илҳомбек Анваров.

"Ардус": Николай Кравченко, Муродхўжа Азаматов, Дилшод Ирсалиев, Артур Юнусов, Элдор Хошимов, Аъзам Саидаҳматов, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Алан Аминов, Тимур Садиров, Зариф Бегулов, Фарҳод Абдумавлонов, Миржавоҳир Мирхамидов, Сарвар Рахматжонов.

Огоҳлантиришлар: С.Куралов 14

 

Олий лига, 3-ўрин учун

"Когон" - "Дўстлик-AIN" 3:3 (Пенальтилар бўйича 0:2)
Голлар: О.Абдураҳмонов 11, Ж.Аҳмедов 23, И.Хамроев 32 - Ш.Аҳмедов 30, А.Ибрагимов 36, 38
Пенальтилар бўйича: С.Нарзуллаев (-), Ш.Хайруллаев (-) - А.Амирқулов (+), Н.Элибоев (+)

"Когон": Тўйчи Бердиев, Эльёр Домлаев, Илҳом Хамроев, Алишер Юсупов, Ойбек Абдураҳмонов, Соҳиб Нарзуллаев, Фахриддин Самегов, Шамшод Хайруллаев, Жўрабек Аҳмедов, Жамшид Ҳакимов.

"Дўстлик-AIN": Акмал Хазратқулов, Лазиз Холиқов, Олег Холмуҳамедов, Илнар Бахтиев, Аброр Амирқулов, Шаҳбоз Аҳмедов, Шерзод Мустафоев, Нодир Элибоев, Фурқат Азизов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:53, 15.05.2015.
Ўқилди: 3750 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик