Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Бунёдкор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 9-турида “Бунёдкор” Муборакнинг “Машъал” жамоаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионлар лигасини ҳам қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет учта ўйинда мағлубият аламини тортиб кўрган “қалдирғочлар” муборакликларга қарши баҳсни жуда ҳам аъло даражада бошлашди ва шу руҳда давом эттиришди. Ўйиннинг 13-дақиқасида Жовлон Иброхимов заргарона паси билан Сардор Рашидовни қулай вазиятга чиқарди. Ўнг қанот вингери яратилган имкониятни голга айлантириб, ҳисобни очди – 1:0. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Рашидов чиройли ва рақибни чалғитувчи паси билан Аюповни дарвозабон билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқарди. Темур ўткирроқ бурчакда бўлишига қарамасдан дарвозанинг олис пастки бурчагини ишғол қилди – 2:0. Қисқа вақт ичида Сергей Лушчан шогирдлари ҳисобни 3:0 кўринишига келтирдилар. Бу сафар рақиб хатосини Сардор Собирхўжаев кечирмади. У “Машъал” футболчисидан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди ва аниқ зарбаси билан муборакликлар дарвозасига учинчи тўпни киритди. “Машъал” ҳали ўзига келиб улгурмасидан Шакер Зуаги тўртинчи голга муаллифлик қилди. Чиройли ташкил этилган комбинацияни Шораҳмедов давом эттириб, Зуагига тўпни етказиб берди. Шакер бир қарашда зарба беришга ноқулай ҳолатда тургандек эди. Лекин у дарвозабоннинг ожиз нуқтасини пайқай олди ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Ушбу ҳисоб бошқа ўзгармади.

“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан ташкил этилган матнли он-лайн трансляция билан ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда танишишингиз мумкин.

Олий лига, 9-тур
"БУНЁДКОР" - "МАШЪАЛ" 4:0 (4:0)
Голлар: Сардор Рашидов (13), Темур Аюпов (16), Сардор Собирхўжаев (21), Шакер Зуаги (36)
Огоҳлантириш: Иқбол Бобохонов (71)
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С) (16.Артём Филипосян 79), 7.Шакер Зуаги (11.Мирзохид Ғофуров 75), 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Иван Милошевич, 15.Обид Жўрабоев, 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 40.Темур Аюпов (10.Анвар Бердиев 67)
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 24.Нуриддин Ҳасанов, 32.Фарҳод Намозов
"Машъал": 30. Ботир Носиров, 4. Иқбол Бобохонов, 5. Ғиёс Комилов (90.Зафар Тўраев 41), 8. Аббос Омонов ( 9.Ҳумоюн Муртазоев 46), 10.Жамшид Ҳасанов, 20.Шерзод Файзиев, 22. Сирож Ҳамроев (18.Аббос Шодмонов 69), 26.Зоҳир Қўзибоев (С), 55.Никита Букаткин, 77.Достон Абдураҳмонов, 88.Қаҳрамон Баҳодиров
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 16.Холмурод Холмуродов, 27.Владислав Иванов
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент)-8,0; Б. Қодиров (Бухоро)-8,4; А. Қўлдошев (Бухоро)-8,4; Р. Толибжонов (Фарғона)-8,0
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин (Тошкент)
15 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 1430 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:35, 15.05.2015.
Ўқилди: 3547 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.