Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Баҳо:
+1 | -

Олдинроқ "Футболчиларнинг никоҳ тўйлари" ҳақидаги мақолани эътиборингизга хавола этган эдик. Бу сафар ҳикоямизнинг 2-қисмини сизга тақдим этамиз.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

2004-йилги «Олтин тўп» соҳиби Андрей Шевченко «Милан»да ўйнаб юрган кезлари бўйдоқлик ҳаёти билан хайрлашганди. 2001 йилнинг 14 июлида Андрей учун унинг ҳаётидаги энг унутилмас воқеалардан бири рўй берди. Футболчи америкалик Кристен Пазик билан оила қурди. АҚШ пойтахти Вашингтонда ўтказилган никоҳ маросими кичик даврада ўтказилди ва келин-куёв уни кенг жамоатчиликка тақдим этишмади. «Мен никоҳ тўйим ҳақида гапириб беришни хоҳламадим ва уни оммадан қаттиқ сир тутишга мажбур бўлдим. Кристен билан никоҳ маросимимиз 14 июл куни Вашингтондаги Мунитсипалитетда ўтказилди», - дейди Шевченко.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

2007 йилнинг 16-17 июн кунларида Англия терма жамоасининг бир йўла 4 футболчиси бўйдоқлик ҳаёти билан хайрлашишди. Биринч бўлиб Вудстокда «Челси» сардори Жон Терри ва унинг суюклиси Тони Пул никоҳдан ўтишди. 300 га яқин меҳмон иштирок этган никоҳ маросими Англия терма жамоаси ҳимоячисига деярли 2 миллион долларга тушди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Иккинчи бўлиб Манчестердаги Кафедрал соборида «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Гарри Невилл ўзининг узоқ йиллик герл-френди Эмма Хедфилд билан оила қурди. Маросимда Гаррининг жамоадошлари Раян Гиггз ва Пол Скоулз фахрий меҳмон сифатида иштирок этишди. Гаррининг энг яхши дўстларидан бири ҳисобланган Девид Бекхемни эса тўйга келишига мавсумнинг сўнгги учрашувини ўтказаётган «Реал» раҳбарияти қўйиб юбормади.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Шунингдек, «МЮ»нинг яна бир аъзоси Майкл Керрик учун ҳам 17 июн унинг ҳаётидаги унутилмас кун бўлиб қолди. Вимондхемдаги Авлиё Пётр соборида ўтказилган никоҳ маросимига «Қизил иблислар» ярим ҳимоячиси ва унинг суюклиси Лиза Роугхедни қутлаш учун Майклнинг «Тоттенхем»дан собиқ жамоадошлари ташриф буюришди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Ниҳоят Беркширда «Ливерпул» сардори Стивен Жерард ҳамда «Дейли Миррор» газетасининг муҳбири ҳамда таниқли модел Алекс Карран бир-бирларининг бармоқларига никоҳ узугини ўтказишди. Стивен ва Алекс 5 йилдан бери бирга эдилар ва бу пайт мобайнида улар 2 қизли бўлишга ҳам улгуришди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Италиялик ҳимоячи Алессандро Неста 2007 йилнинг 7 майида суюкли аёли Габриелло Панацци билан расман никоҳдан ўтишди. Улар ҳам кўпчилик юлдузлар сингари ўз тўйлари тавфсилотларини сир сақлашни маъқул кўришган.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Иккинчи Пеле бўлиши кутилган, бироқ ишончни оқлай олмаган Робиньо 2009 йил 9 июл куни суюклиси Вивиан Жадлиелметтига уйланди. Тўй Сан-Паулу штатининг Гуаружа шаҳрида ўтказилди ва унда Робинонинг Бразилия сафида Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиққан барча жамоадошлари, жумладан Кака иштирок этди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

2004-йилда сўнгги 50 йилликнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган франциялик Зайниддин Зидан 1994 йилнинг 29 майида Вероник Фернандес Лентискони тан маҳрамликка олди. Никоҳ маросими Франциянинг Бордо шаҳри мериясида ўтказилган.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Аргентиналик Макси Лопес 2008 йилнинг 31 май куни аргентиналик модел ва бошловчи Ванда Нара билан Буенос-Айресда никоҳдан ўтишган. Тўйга 200 га яқин меҳмон таклиф этилди, уни 70 га яқин ОАВ вакиллари ёритишди. Максининг собиқ жамоадошлари машҳур 2 юлдуз Роналдиньо ва Месси баъзи сабабларга кўра маросимга кела олишмади.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

«Арсенал» тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар француз Теьри Анри Никол Мерри билан 2003 йилнинг 5 июлида расман оила қурган. Маросим Лондоннинг жанубидаги Нюберида тантанали равишда ўтказилди. Маросимга Анрининг жамоадошлари Патрик Виейра ва Эммануел Пети ҳамда «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер ташриф буюришди. Афсуски улар 2007 йилнинг ёзида ажрашишди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Голландиялик футболчи Дирк Куйт 2003 йилнинг 6 июн куни Катвийк шаҳридаги черковда Гетруда билан никоҳи қайд этилгач, улар расман эр-хотин бўлишди. Тўйдан сўнг футболчи «Фееноорд» раҳбариятидан 2 ҳафтага жавоб сўради ва у рафиқаси билан асал ойини ўтказиш учун Антил оролларига жўнаб кетди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Россия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Кержаков 2005 йилда ФИНЕК (Санкт Петербург Давлат Молия ва Иқтисодиёт университети) талабаси, 20 ёшли Маша Голова билан турмуш қурди. Ўша пайтларда ҳали Питернинг «Зенит» клубида тўп суриб юрган Кержаков буни кенг жамоатчиликдан сир тутди. Маросим 2005 йил, 19 февралда Россиянинг «шимолий пойтахти»даги Англиская Набережнаяда жойлашган 1-Никоҳ уйида ўтказилди. Унда фақатгина - келин-куёв, уларнинг ота-оналари ва яқин дўстлари иштирок этишди. Никоҳ маросими қайд этилаётганда Кержаковнинг куёвжўраси - унинг энг яқин дўсти, фигурали учиш бўйича кўп карра жаҳон ва эвропа чемпиони эвгений Плюшенко эди. Келин томондан Машанинг яқин дугонаси Мария гувоҳ бўлди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Россиялик яна бир футболчи Юрий Жирков 2008 йилнинг феврал ойида бўйдоқлик ҳаёти билан хайрлашди. 1 феврал куни 25 ёшли футболчи ўзининг суюклиси Инна билан оила қурди. Қизиқарлиси шундаки, келин-куёв Москвада эмас, ўзларининг она шаҳарлари Тамбов ёки Калининградда ҳам эмас, Туркиянинг Анталия шаҳрида никоҳдан ўтишди. Юра бу кунлари Россия терма жамоаси сафида мавсумолди йиғинларида иштирок этаётганди. Жуда банд бўлишига қарамай, футболчи суюклиси билан Россиянинг Анталия шаҳридаги бош консуллигига бориб, никоҳдан ўтишга ўзида вақт топа олди. Консуллик биносига куёв кулранг костюм-шимда, келин эса оқ никоҳ кўйлагида кириб келишди ва шу эрда уларнинг никоҳлари қайд этилди. Инна ўйлаб ўтирмасдан эрининг фамилиясига ўтди ва у энди Инна Жиркова бўлди. маросимда россиялик консул, Анталия мери ва маҳаллий футбол клуби президенти ҳамда ЦСКА президенти эвгений Гинер иштирок этишди. «Анталия» футбол клуби президенти хатто келин-куёвга рамзий совға биллурдан ясалган футбол тўпи совға қилди. Орадан бир ҳафта ўтгач, улар яна бир марта бу сафар пойтахтнинг Покровка раёнида «Сюит Отел»нинг «Цифри» ресторани банкет залида «тўйларини ўтказишди». Айнан шу отелда ёш келин-куёвга шоҳона номер ҳозирлаб қўйилди. Куёв келинга ноёб бриллиант узук совға қилди. Келиннинг ота-онаси уларга Калининград шаҳри чеккасидаги хушманзара жойдан уй қуриш учун каттагина ер майдонини ҳадя қилишди. Уй қурилгунга қадар Юрий ва Инна футболчининг Ходинское поледаги квартирасида яшаб туришди.

Никоҳ кунини улар Москва бўйлаб сайр билан бошлашди. Юрий ва Инна Қизил майдонга ташриф буюришди. Новодевичево ибодатхонаси эшиклари остонасида эса оқ кабутарлар ҳавога учишди. Соат роппа-роса 17:00да никоҳ тўйи бошланди. Базмда Россия футболи ва шоу-бизнесининг таниқли кишилари иштирок этишди. Маросимда футболчилардан ака-ука Алексей ва Василий Березуцкийлар, эвгений Алдонин, Элдер Раҳимич, Чиди Одиа, Антон Григорев, Дмитрий Сичйўв, ЦСКА бош мураббийи Валерий Газзаев ва клуб президенти Евгений Гинер, шоу-бизнес вакилларидан Инна Дибцова, Юлия Началова, Михаил Грушевский, Александр Добронравовларни учратиш мумкин эди. Никоҳ тўйи учун Жирков бир кунини ажрата олди, холос. Эртаси куни у самолётга чиқди, фақат Инна билан асал ойини ўтказишга эмас, мавсумолди йиғинларида иштирок этиш учун ЦСКАдаги жамоадошлари билан Испанияга учиб кетди.

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (2-қисм)

Бразилиялик футболчи Вагнер Лав 2007 йилнинг июн ойида бир неча йилли суюклиси Марта билан никоҳдан ўтди. Вагнер ва Мартанинг 2 яшар оғиллари Энцо ҳам ота-онасининг қувончига шерик бўлди. Маросим Рио-де-Жанейронинг ғарбидаги Реереио дос Бандеирантес тантаналр уйида ўтказилди ва у деярли 12 соат давом этди. Никоҳ маросими ОАВдан яширин равишда ўтказилди. Таклиф этилган 500 га яқин меҳмонлар маросим учун махсус тайёрланган келин-куёвнинг тасвири туширилган футболкаларга эга бўлишди. Меҳмонлар орасида бир неча футболчилар, жумладан Вагнер Лавнинг яқин дўстлари ҳисобланадиган «Фламенго» аъзолари Лео Моура ва Ибсон ҳамда ўша апйтда ЦСКАдан «Манчестер Сити»га ўтиш арафасида турган Жо бор эди...

Давоми бор…


Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 21:43, 16.05.2015.
Ўқилди: 12407 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.