Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг

Баҳо:
+ | -

"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйин жуда шиддатли бўлди. Ҳар икки жамоа бор кучи билан ҳаракат қилиб, чиройли ўйин кўрсатишди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик деб ҳисоблайман. Ҳимоядаги хатоликларимиз туфайли имкониятни бой бердик. "Андижон" ҳам борган сари яхши шаклланиб бормоқда. Бошқа жамоалар борасида ҳеч қачон салбий ёки ижобий фикр билдирмайман. Доимо рақибларимга омад тилаб келганман. Бугун иккита жамоа бир-бирига мос эди. "Андижон"га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Уларни яхши ўрганиб чиққанмиз, бироқ юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ҳимоядаги икки қўпол хатолик бизга қимматга тушди. Албатта, Бахтиёр Ашурматовнинг жамоадаги ўрни беқиёс. Ўйинчиларимиз яхшидаражада тўп суришди деб ҳисоблайман. Бироқ, жамоани Бахтиёр Аъзамович бошқарганида ғалаба қозонишимиз мумкин бўларди".

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Андижон" бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди:

"Жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. Назаримда мухлисларга ҳам бугунги ўйин манзур бўлди. Наманганликлар ҳам биз ҳам мазмунли ўйнадик. Хатто ёмғир ва шамол бўлишига қарамай мухлислар ўйингоҳни тарк этишмади. Дарвозабонимизга тўхталиб ўтадиган бўлсам, у биринчи бўлимда икки вазиятни жамоани қутқариб қолди. Беллашувдан сўнг қаерда хатога йўл қўйганим, қайси қарорни тўғри қабул қилганимни ўйлайман. Четлатишларга тўхталадиган бўлсам, Отаханов шундоқ ҳам тўртинчи сариқ карточкани ишлаб олганди ва кейинги беллашувни қолдириши аниқ бўлган. Аммо, Санжар Асқаралиев бугун жамоани қийин ахваолга солиб қўйди. Жамоа сардори бунга йўл қўймаслигилозим. Меҳмонлар эса унинг феъл-атоврини билган холда уни шундай холга келишига мажбур қилишди. Умуман олганда Санжар ўз вазифасига профессионаллларга хос бўлмагандек ёндашди".

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:58, 16.05.2015.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик