Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

АПЛ ойнинг энг яхши мураббийи бўлганлар

Баҳо:
+ | -

1993/1994-йилги мавсумдан бошлаб Англия Премьер лигасида ҳар ойда энг яхши мураббийлар аниқланиб келинади. Шундан буён 14 мамлакатнинг 70 нафар мураббийи ушбу мукофотга сазовор бўлишган. “Аср футболи” газетаси эса энг кўп ой мураббийи бўлганлар ҳақида тўхталиб ўтади.

9. Кевин Киган – 5 марта
1993 йил (ноябрь), 1994 йил (август), 1995 йил (февраль, август, сентябрь)
Икки карра “Олтин тўп” соҳиби бўлган Кевин Киганнинг мураббийлик бобида ҳам омади келди. У 1992-1997 йиллар мобайнида “Нюкасл Юнайтед” жамоасига мураббийлик қилди ва ана шу даврда 5 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Кевин бошчилигидаги “қарғалар” 1993-йилда Премьер лигага йўлланмани қўлга киритишади. 1996 ва 1997 йилларда эса чемпионатда “Манчестер Юнайтед”дан кейинг иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлади.

8. Сем Аллердейс – 6 марта
2001-йил (август), 2003-йил (ноябрь), 2004-йил (январь), 2006-йил (декабрь), 2014-йил (февраль, октябрь)
Семнинг мураббийликдаги “олтин давр”лари “Болтон”да ўтди. У ушбу клубга 1999-2007 йилларда мураббийлик қилди. Ана шу даврда Аллердайс 4 марта Премьер лигада ой мураббийига аталган совринга сазовор бўлди. У жамоасини 2001-йилда пей-оффдагу ғалаба орқали Премьер лигага олиб чиққан эди. Шундан сўнг “Болтон” Англия чемпионатининг доимий аъзосига айланди. У кейинчалик “Нюкасл” ва “Блекберн”га ҳам мураббийлик қилди. 2011-йилдан буён эса “Вест Хем”га устозлик қилмоқда. У ушбу жамоадаги ажойиб натижалари туфайли яна икки марта ой мураббийи деб эътироф этилди.

7. Рафаэл Бенитес – 6 марта
2005-йил (ноябрь, декабрь), 2007-йил (январь), 2008-йил (октябрь), 2009-йил (март), 2013-йил (апрель)
Мураббийлик фаолияти давомида 10 та жамоани бошқарган Бенитеснинг энг омадли даври “Ливерпуль”да ўтди. Гарчи у “қизиллар”ни мамлакат чемпиони қила олмаган бўлса ҳам, жамоа билан Чемпионлар лигасида зафар қучди. Испаниялик мутахассис 2004-2010 йиллар давомида Ливерпул клубига мураббийлик қилди ва 5 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 2012-2013 йилги мавсумда “Челси”ни бошқарган Рафа яна бир марта ана шундай эътирофга сазовор бўлди. Афсуски унга Премьер лига чемпионлиги насиб этмади.

6. Бобби Робсон – 6 марта
2000-йил (февраль, август), 2001-йил (декабрь), 2002-йил (февраль), 2003-йил (январь, октябрь)
Робсон мураббийлик фаолиятининг энг охирги дамларини 1999-2004 йилларда “Ньюкасл”да ўтказди. Унинг даврида “қарғалар” бирорта ҳам соврин қўлга киритмаган бўлса ҳам, жамоа доимий равишда кучлилар қаторидан жой олиб, Чемпионлар лигасида иштирок этиб келган. Бобби 4 йил ичида 6 марта ой лауреате бўлди. Афсонавий мураббий “Ньюкасл”ни тарк этганидан сўнг, 5 йил ўтиб бу ёруғ оламни ҳам тарк этди.

5. Мартин О’Нил – 8 марта
1997-йил (сентябрь), 1998-йил (октябрь), 1999-йил (ноябрь), 2007-йил (апрель, ноябрь), 2008-йил (декабрь), 2010-йил (апрель), 2011-йил (декабрь)
Шимолий Ирландиялик мутахассис 1995-2000 йилларда “Лестер Сити”ни бошқарган. У 1996-йилда “Лестер”ни Премьер лигага олиб чиқди ва 1997, 2000 йилларда икки марта Лига кубогида жамоасини шохсупага олиб чиқди. Ўзи эса Премьер лигада 3 марта ой мураббийи деб топилди. Шундан сўнг Мартин 5 мавсум давомида Шотландиянинг “Селтик” жамоасини бошқарди ва 2006-йилда “Астон Вилла”ни қўлга олди. У мазкур клубда бирорта ҳам совринни юта олмади. Лекин 4 бора ой мураббийига аталган совринга эга чиқди. 2011-2013 йилларда “Сандрленд”га устозлик қилган О’Нил яна бир бор ушбу мукофотга сазовор бўлди. Айни пайтда у Шимолий Ирландия терма жамоасини бошқармоқда.

4. Гарри Реднапп – 8 марта
1998-йил (ноябрь), 2004-йил (апрель, октябрь), 2005-йил (март), 2006-йил (апрель), 2009-йил (август), 2011-йил (сентябрь, ноябрь)
Реднапп 1994-2001 йилларда “Вест Хем”га устозлик қилди ва 3 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Шундан сўнг “Саутгемптон” ва “Портсмут” клубларида ҳам мураббийлик қилиб бир мартадан лауреатга айланди. 2008-2012 йилларда эса ўртамиёна “Тоттенхэм” унинг қўл остида Англия грандларига бош оғриғи бўлган кучли жамоага айланди. Реднапп “Шпорлар”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқди. У Лондон клубини бошқарган пайтида яна 3 марта ойнинг энг яхши мураббийига айланган.

3. Девид Мойес – 10 марта
2002-йил (ноябрь), 2004-йил (сентябрь), 2006-йил (январь), 2008-йил (февраль), 2009-йил (февраль), 2010-йил (январь), 2010-йил (март), 2012-йил (сентябрь), 2013-йил (март)
Шотландиялик мураббий 2002-2013 йиллар давомида “Эвертон”ни бошқарди. Унинг даврида “ирислар” ҳеч вақога эриша олмаган бўлсалар ҳам, жамоа Премьер лигада ўз ўрнига эга бўлди. Мойес эса ушбу клубни бошқарган 11 йили давомида 10 марта ой мураббийига айланди. 2013-йилда Фергюссонга ворис сифатида “Манчестер Юнайтед” бошқарув рулига ўтирган Девид омадсизликка юз тутди. Шундай бўлса ҳам унинг номи Премьер лигада зархал ҳарфлар билан битилиб қоладиган бўлди.

2. Арсен Венгер – 14 марта

1998-йил (март, апрель), 2000-йил (октябрь), 2002-йил (апрель, сентябрь), 2003-йил (август), 2004-йил (февраль, август), 2007-йил (сентябрь, декабрь), 2011-йил (февраль), 2012-йил (февраль), 2013-йил (сентябрь), 2015-йил (март)
Француз мутахассиси 1996-йилдан бери “Арсенал” жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг даврида “канонирлар” 3 марта Премьер лига чемпионлигини қўлга киритишди. Венгернинг ўзи эса 14 марта чемпионатда ойнинг, 3 бора эса мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Арсен 19 йилдан бери Лондонликлар бошқарувида 13 та жамоавий ва 30 та шахсий ютуқларни қўлга киритди.

1. Сер Алекс Фергюссон
1993-йил (август), 1994-йил (октябрь), 1996-йил (февраль, март), 1997-йил (февраль, октябрь), 1999-йил (январь, апрель, август), 2000-йил (март, апрель), 2001-йил (февраль), 2003-йил (апрель, декабрь), 2005-йил (февраль), 2006-йил (март, август, октябрь), 2007-йил (февраль), 2008-йил (январь, март), 2009-йил (январь, апрель, сентябрь), 2011-йил (январь, август), 2012-йил (октябрь)
Премьер лигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлган биринчи инсон ва энг кўп ушбу ютуққа сазовор бўлган шахс бу Сер Алекс Фергюссондир. 1986-2013 йилларда “Манчестер Юнайтед” клубига устозлик қилган шотланд мураббийи 27 марта ойнинг, 11 бора мавсумнинг ва яна 3 марта жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб топилган. Фергюссон “қизил иблислар” бошқарувида 38 та жамоавий ва 80 та шахсий ютуқларга сазовор бўлган. Мана буни ҳақиқий фантастика деса бўлади.

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Манба: Furkat.uz
Киритилди: 19:46, 17.05.2015.
Ўқилди: 4934 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.