Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ҳусниддин Ғофуров ва “Явор” яна Сербия Супер лигасида!

Баҳо:
+ | -

Кеча Сербия биринчи лигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров ўтган мавсум якунларига кўра Сербия супер лигасидан қуйига йўл олган Иваницанинг “Явор” жамоаси таркибида тўп сурмоқда. Ҳусниддиннинг жамоаси ушбу турда “Слобода” клуби меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Шу тариқа иваницаликлар ҳисобидаги очколар сони сўнгги тур олдидан 58 тага етди ва жамоа келаси мавсумда супер лигада ўйнаш имконини деярли нақд қилиб қўйди.

Боиси ҳозирда мусобақа жадвалида “Металац” клуби “Явор”ни изма-из таъқиб қилиб келмоқда. Ушбу жамоа ҳозирда 55 очко жамғарган ва ҳамюртимизнинг жамоасидан атиги уч очкога ортда бормоқда. Мусобақа регламентига кўра биринчи лигада дастлабки 2 та ўринни банд этган жамоалар Супер лигага тўғридан-тўғри йўл олса, учунчи ўриндаги клуб юқори дивизиондаги 14-ўринни эгаллаган клуб билан ўтиш баҳсида ўйнаши лозим бўлади.

SERBIYA BIRINCHI LIGASI.jpg

“Металац”нинг сўнгги – 30-турда мусобақа жадвали карвонбошиси “Радник” меҳмони бўлишини инобатга олсак, “Явор”нинг иккинчи ўринни эгллаш учун ажойиб имкони бор.

Сўнгги тур учрашувлари 23-май куни ўтказилади. “Явор” бу гал “Моравац Орион”га қарши ўз уйида ўйнайди. Умид қиламизки, ушбу учрашув ҳамюртимиз клуби учун муваффақиятли кечади ва “Явор” тўғридан-тўғри Супер лигага чиқиш имкониятига эга бўлади! 

Манба: Sports.uz
Киритилди: 08:07, 18.05.2015.
Ўқилди: 4783 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.