Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Виктор Борисов оламдан ўтди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 16 май куни Москвадан ноҳуш хабар олдик. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Виктор Васильевич Борисов 74 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон футбол федерацияси ва Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши бу муносабат билан таъзия изҳор қилди.

Виктор Борисов 1941 йил 17 октябрида туғилди. Футболчилик фаолиятини “Янгиер” клубида бошлади, бироқ афсуски, оғир жароҳат туфайли футболни эрта якунлашга мажбур бўлди.

Мураббийлик фаолиятини “Тошкенткабель” клубида бошлади. 1979 йили Жиззахнинг “Бўстон” клубини қабул қилиб олди ва уни собиқ СССР чемпионатининг 1 лигасига олиб чиқди. Бу ютуғи учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонини олди. 1980 - 1982 йилларда Виктор Борисов Москвадаги “Мураббийлар олий мактаби”да таълим олди. 1984-1985 йилларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади. Кейинчалик Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлиб, Киевда ўтган Спартакиадада иштирок этди. Унинг бошчилигида терма жамоамиз ажойиб ўйин кўрсатиб, мусобақа финалигача етиб борди ва мезбонларга кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Машҳур мураббий Валерий Лобановский кумуш медалларга сазовор бўлган термамиз ўйинига юқори баҳо бериб, Виктор Борисов меҳнатини олқишлади.

1988-1990 йилларда Виктор Борисов тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штабида ишлади. Ўзбекистоннинг мустақил чемпионати ташкил қилингач, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи бўлди. Унинг раҳбарлигида, жиззахликлар 1993 йили чемпионатимизнинг бронза медалларига сазовор бўлишди.

1997-1998 йилларда Виктор Васильевич Қаршининг “Насаф” клубида ишлади. 1998 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоасида иш бошлади. 2000 йили Ўзбекистон терма жамоасини бир ўртоқлик ўйинида бошқаришга муваффақ бўлди.

Виктор Борисов фаолиятининг энг юқори чўққиси - Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жахон чемпионатига олиб чиқиш бўлди. Афсуски, ЖЧ финал босқичида термамизни германиялик мураббий Х.Ю.Гёдега ишониб топширишди, Борисов унга ёрдамчилик қилди. Ёшларимиз эса гуруҳдан чиқа олишмади.

Виктор Васильевич Борисов умрининг сўнгги йилларида Россияда истиқомат қилган бўлсада, унинг ҳаёти ва барча ютуқлари Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқ бўлди.

Владимир САФАРОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:39, 18.05.2015.
Ўқилди: 9311 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.