Ким нима деса деяверсин-у, сўнгги йилларда футбол оламининг «ой»и ҳам, «қуёш»и ҳам Роналду ёки Мессиники бўлиб қолди. Мана, навбатдаги индивидуал соврин - «Олтин тўп» ҳам 2014|2015 йиллар мавсуми натижаларига кўра уларнинг бирига насиб этиши аниқ бўлиб улгурди. Ваҳоланки, кучли бешлик чемпионатлари ниҳоясига етган эмас.
Терма жамоаларнинг саралаш ва ўртоқлик учрашувларидаги иштироки туфайли миллий чемпионатлардаги қисқа танаффус арафасида Лионель Месси жорий мавсумда илк марта Криштиану Роналдудан битта голга ўзиб кетганди. Келинг, нафақат Ла-лига, балки Европанинг энг яхши тўпурари соврини учун кечаётган иуросасиз пойганинг айрим жиҳатларини ёдга олайлик. Декабрь ойининг ўрталарига қадар португалиялик мерган 14та учрашувда 25та, Месси эса 15та ўйинда 13та гол урганди. Бироқ кейинчалик Роналду маҳсулдорликни бўшаштириб юборди. Қўшимчасига, 2та баҳсга дисквалификация қилинди. Натижада март ойининг охирига келиб 11 учрашувдан атиги 6 очко тўплади. Месси эса аксинча, 13 марта майдонга тушиб, голлари сонини 19тага ошириб олди. Шу тариқа у бир очкога олдинга ўтиб олди. Шундан кейин 8 мартадан майдонга тушган Роналду ва Месси мос равишда 11та ва 8та голни ўз ҳисобларигаёзиб қўйишди. Шу тариқа финишга 2 тур қолганида «Реал» тўпурари «Барселона»даги рақобатчисини 2 пунктга ортда қолдирмоқда. Дарвоқе, «Валенсия»га қарши кечган ўйинда самара бермаган пенальти голга айланганида, «Реал» «Барса»ни узоқлаштириб юбормаган, Роналду эса таъқибчисидан яна бир «қадам»га узоқлашган бўларди. Бу икки футболчининг ижросидаги голлар шоусини кузатар экансиз, хаёлингиздан бир фикр ўтиши мумкин: «Балки улар «Олтин бутса» тарихида рекорд ўрнатишни мақсад қилишгандир?!». Шу пайтгача энг юқори натижа Мессига тегишли бўлиб, у 2011|2012 йиллар мавсумини чемпионатда 50та гол билан якунлаганди. Ўшанда Лео португалиялик таъқибчисини 4та голга ортда қолдирганди. Шу ўринда қизиқарли бир фактга эътибор бериш жоиз: «Франс футбол» тасарруфи остида (1967-1991) даврда Бухарестнинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Дуду Жоржеску 1976|1977 йиллар мавсумида 47та гол уриб, рекорд ўрнатганди. Бироқ руминиялик ҳужумчининг натижаси кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, якунда соврин бекор қилинди. Табиийки, Жоржескунинг «рекорд»и ҳам кучини йўқотди. Хўш, бугунги икки таниқли мерган бир-бирларисиз ҳам шундай юксак натижаларни қайд эта олармикинлар? Менимча, чинакам тараққиётни фақат рақобат таъминлайди, деган фикр тарафдорлари 100 фоизга ҳақлар. Қайси соҳада бўлишидан қатъи назар, спорт ҳам бундан мустасно эмас. Футбол оламининг 2 гранди ўртасидаги азалий қарама-қаршилик сўнгги йилларда уларнинг етакчи футболчиларига ҳам «юқди». Деярли ҳар ҳафтада биз Испания Примероси ёки ЕЧЛдаги қандайдир янги рекордга гувоҳ бўламиз. Унинг муаллифи хусусида бош қотиришнинг ҳожати йўқ - Роналду ёхуд Месси! Қизиқ, яқин йиллар ичида бу 2 тўпурарга рақобатлаша оладиган муносиб футболчи топилармикан?
Дарвоқе, сўнгги ойларда ўзини кўрсатган бошқа чемпионатлар вакиллари хусусида тўхталсак, февраль ойида «Бавария» вакили Арьен Роббен 5та учрашувда 7та гол урди. Мартда Гарри Кейн 4та ўйинда «Тоттенхэм»га 5та гол совға қилди. Апрель ойида эса «Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн учун омадли келди. У сўнгги 7та учрашувда 8та голни қайд этиб, «Олтин бутса» даъвогарлари рўйхатида 23-ўриндан 4-га кўтарилди.
АПЛ тўпурарлари ўртасидаги пойгада Серхио Агуэро ишонч билан етакчилик қилмоқда. Қолган 2та ўйинда 5та голдан иборат фарқни Кейн йўққа чиқара олмаса керак.
Т|р. Футболчи Жамоаси Мамлакат Голлар Коэф. Очко Ўйин
1 Роналду Реал Испания 42 2 84 32
2 Месси Барселона Испания 40 2 80 35
3 Агуэро Ман.Сити Англия 25 2 50 31
4 Гризманн Атлетико Испания 22 2 44 35
6 Неймар Барселона Испания 22 2 44 31
5 Сориано Залцбург Австрия 29 1,5 43,5 28
7 Захави Маккаби Исроил 27 1,5 40,5 30
8 Лаказетт Лион Франция 27 1,5 40,5 32
14 Мартинес Порту Португалия 20 2 40 28
9 Кейн Тоттенхэм Англия 20 2 40 32
10 Тевес Ювентус Италия 20 2 40 31
11 Бакка Севилья Испания 20 2 40 36
12 Коста Челси Англия 19 2 38 24
13 Майер Айнтрахт Германия 19 2 38 27
16 Тони Верона Италия 19 2 38 35
17 Кабаев Калев С. Эстония 36 1 36 35
15 Икарди Интер Италия 18 2 36 33
19 Жонас Бенфика Португалия 18 2 36 25
18 Роббен Бавария Германия 17 2 34 21
20 Остин КПР Англия 17 2 34 33
21 Крамарич 22 33,5 30
31.12.14гача Риеке Хорватия 21 1,5 31,5 18
31.12.14 кейин Лестер Англия 1 2 32 12
30 Депай ПСВ Голландия 22 1,5 33 29
22 Суарес Барселона Испания 16 2 32 27
23 Левандовски Бавария Германия 16 2 32 29
24 Санчес Арсенал Англия 16 2 32 29
25 Буэно Райо Вальекано Испания 16 2 32 34
26 Менез Милан Италия 16 2 32 34
27 Игуаин Наполи Италия 16 2 32 34
28 Субботин Левадия Эстония 32 1 32 33
29 Гаши Базель Швейцария 21 1,5 31,5 26