Кириш Регистрация

“Бунёдкор” – “Обод”. Превью

Баҳо:
+ | -

2015 йилги мамлакат кубоги баҳсларидаги дастлабки рақибимиз Тошкентнинг “Обод” жамоаси.

“Бунёдкор” Ўзбекистон кубоги мусобақасида 10-бор иштирок этмоқда. “Қалдирғочлар” бунгача 2013 ва 2014 йилги мавсумдаги учрашувларини дуранг натижа билан бошлашган. Қолган стартларнинг барчасида ғалаба қозонилган.

2006 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Шайхонтоҳур” 3:1
2007 йил. 1/16 финал. “Шаҳрихон” – “Бунёдкор” 1:3
2008 йил. 1/8 финал. “Жайҳун” – “Бунёдкор” 0:2
2009 йил. 1/8 финал. “Динамо Қарши” – “Бунёдкор” 0:2
2010 йил. 1/16 финал. “Бухоро” – “Бунёдкор” 0:2
2011 йил. 1/16 финал. “Хива” – “Бунёдкор” 1:3
2012 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Насаф-2” 5:0
2013 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Машъал” 1:1
2014 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:2
2015 йил. 1/8 финал. “Бунёдкор” – “Обод” -:-

Рақибимиз “Обод” бир учрашувдан иборат 1/16 финал босқичида Навоийнинг “Қизилқум” клубини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, нимчорак финалга етиб келди. Энди биринчи лига пешқадамларидан бири уй-сафар тизимида ўтказиладиган баҳсларда “Бунёдкор” билан куч синашиб кўради.

Бугунги кунда “Обод” таркибида бир пайтлар “Бунёдкор” ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилишган 11 нафар футболчи тўп тепмоқда. Булар: Виктор Мочалов, Санжар Тўрақулов, Араик Бобоев, Азиз Ғуломхўжаев, Дониёрбек Ҳасанов, Шерзод Жалилов, Улуғбек Дадабоев, Зарбулло Умаров ва Расулжон Шуҳратов.

Биринчи лиганинг 8-тур учрашувларидан сўнг “Обод” жамоаси 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турибди. Хайрулла Абдиев устозлик қилаётган жамоа 8 учрашувда рақибларида дарвозасини 22 бор ишғол қилиб, ўз “постидан” 6та тўп ўтказиб юборди. Ҳужумчи Алишер Азизов 7та голи билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

ЎзПФЛ “Бунёдкор” – “Обод” учрашувига бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлаган. Қанот ҳакамлари – Артём Калинин (Қарши), Александр Сидоров (Тошкент). Заҳира ҳаками – Аҳмаджон Эргашев. Назоратчи – Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Мамлакат кубогининг нимчорак финал босқичи биринчи учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Обод” учрашуви 19 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:36, 18.05.2015.
Ўқилди: 3806 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик