"Реал" дарвозабони Кейлор Навас кечаги Ла Лига доирасидаги "Эспаньол" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа катта ишни қилди. Ла Лигани ютиш - бизнинг мақсад, шунинг учун хатоларни кейинги мавсумда йўл қўймаслик учун ҳозир таҳлил қилиш керак.
Голдаги вазиятда мени туртиб юборганди. Баъзида ҳакамлар ёмон қарорларни чиқаради.
Умид қиламанки, кейинги мавсум вазият ўзагаради ва мен асосий дарвозабон ўрнига лойиқ бўламан. Менда клуб билан 5 йиллик шартнома бор ва мен ижобий кайфиятдаман. Вазият осон эмас, лекин мен таслим бўлмоқчи эмасман. Умид қиламанки, қачондир имкониятга эга бўламан. Умуман олганда рақобат яхши, бу ривожланишга ёрдам беради.
Мен Касильясга хуштак чалинишини хоҳламасдим, худди бошқа ҳар қандай шерикларим каби. Биз - жамоамиз, бирга бўлишимиз керак".
Эслатиб ўтамиз, Кейлор бу мавсум "Реал"да барча турнирларда 11 та учрашувда қатнашди.