Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 20:00 Металлург - Бунёдкор
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

УЕФА 2016 йилда ЕЧЛ ва Европа Лигаси финаллари ўтадиган шаҳарлар номини эълон қилди

Баҳо:
+1 | -

УЕФА расмий сайти 2015/2016 йиллардаги мавсумда Европа клублари ўртасида ўтказиладиган иккита бош мусобақа – Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финаллари ўтадиган стадионлар номини эълон қилди.

Чемпионлар Лигаси финали 2016 йилнинг 28 май куни Италиянинг Милан шаҳрида, “Сан-Сиро” номи билан ҳам аталадиган афсонавий “Жузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадион Европа клублараро бош мусобақасининг ҳал қилувчи ўйинини 4 марта ўтказадиган бўлди. Аввал ушбу стадионда финал учрашувлари 1965, 1970 ва 2001 йилларда ўтказилган. Стадионнинг сиғими 80 минг томошабинни ташкил қилади.

Европа Лигасининг финали 2016 йилнинг 18 май куни Швейцариянинг Базель шаҳрида, “Базель” клубининг уй майдони ҳисобланадиган “Санкт-Якоб Парк” стадионида ўтказиладиган бўлди. Шу ном билан аталадиган аввалги ўйингоҳ 1954 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган эди. Аввалги арена Кубоклар кубоги финалларини 1969, 1975, 1979 ва 1984 йилларда қабул қилган. Янги арена 2001 йилда очилган. Стадион 36 минг томошабинга мўлжалланган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:11, 21.05.2015.
Ўқилди: 11107 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.