Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Навоийлик мухлислар Муборакка боради

Баҳо:
+ | -

Охирги турларни муваффақиятли ўтказаётган “Қизилқум” жамоасидан навоийлик мухлисларнинг умидлари катта. Тўққизинчи турда Бухорода “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувини кончиларнинг олти юз нафардан зиёд ишқибози стадионнинг ўзидан туриб томоша қилишганди.

Навоийликларнинг ўз суюклиларини стадионнинг ўзидан туриб фаол қўллаб-қувватлаганликлари  “Қизилқум” жамоасига руҳий далда бўлди. Кончиларнинг учрашувнинг 3-дақиқасида ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиққан бўлсалар-да, 70 ва 90+2-дақиқаларда мезбонлар дарвозасини ишғол этиб уйга муҳим ғалаба билан қайтишди.

“Қизилқум” ишқибозлар клуби навбатдаги турда ҳам ўз анъаналарига содиқ қолишади. 23 май куни 10-тур доирасида Муборакда бўладиган “Машъал” — “Қизилқум” жамоалари баҳсида ҳам навоийлик мухлислар кончиларни стадионнинг ўзидан туриб қўллаб-қувватлашга аҳд қилишган.

“Қизилқум” ПФК раҳбарияти ўз мухлислари ташаббусига хайрихоҳ бўлган ҳолда ишқибозлар учун етарли шарт-шароит яратиб беришга ҳаракат қилади. Муборакда ўтадиган навбатдаги учрашувга Навоийдан беш юз нафарга яқин мухлис ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Шу боис, ўйин олдидан махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Мухлислар Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдида жам бўлишади. Автобуслар 23 май куни соат 12.00 да Муборак томон йўлга тушади. Қулайлик яратиш мақсадида автобуслар ишқибозларни сафарга олиб бориб келиши текин ташкил этилади.

Мурожаат учун телефон+998913333773, “Қизилқум” фан-клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров. 

Ўзларингизни қизиқтирган саволлар билан мазкур телефонга ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 17:49, 21.05.2015.
Ўқилди: 3164 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик