Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Африканинг энг кучли дарвозабонлари. ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Африка қитъасида ҳам кучли дарвозабонлар етишиб чиқишган. Ҳозирги кунда ҳам ушбу қитъада кучли посбонлар бор ва улар фаолиятини Европанинг кўзга кўринган клубларида давом эттиришмоқда. Эҳтимол, улар орасидагилар қайси бириларидан кейинчалик Мануэль Нойер, Икер Касильяс даражасига чиқиши мумкин. Қуйида “қора” қитъанинг энг кучли 5та дарвозабони билан таништириб ўтамиз.

Карлос Камени

Давлати: Камерун.
Клуби: “Малага” (Испания)
 
Камени қитъанинг энг кучли ва номдор посбонларидан бири ҳисобланади. Фаолиятини аксарият қисмини Испания чемпионатида ўтказиб келаётган Камени катта маҳоратли эгадир. Бироқ Карлос Каменига барқарорлик етишмайди. Бир текис тарзда ҳаракат қила олмаслиги унинг имкониятларини чегаралаб қўйган. Акс ҳолда Камени яхши ва маҳоратлидир. Баъзида хурмача қилиқлар қилиш туришни ҳам канда қилмаслигини унутмаслигимиз керак. Хуллас, “Малага”да асосий посбон бўлиб келмоқда.
 
Винсент Эньема
Давлати: Нигерия
Клуби: “Лилль” (Франция)
 
Сўнгги йилларда Африкада катта ўсишга эришган яна бир посбонлардан бири Эньема ҳисобланади. “Лилл”нинг тажрибаси посбони ўтган йили 37та учрашувнинг 20тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиб, кўпчиликни диққатини ўзига қаратганди. Умуман олган, ушбу посбонда Каменидан фарқли ўлароқ, барқарорлик яхши шаклланган. Фақат, “Лилль” жамоаси ҳимоячини мустаҳкам дейиш қийин.
 
Раис Мболи
Давлати: Жазоир
Клуби: “Филадельфия Юнион” (АҚШ)
 
2014 йилги жаҳон чемпионатида Жазоир терма жамоаси сафида ёрқин ўйинлар кўрсатган ушбу посбонни ҳам юқорадаги ҳамкасблари сингари маҳоратли деса бўлади. У мундиалда ажойиб ўйинлар намойиш қилиб берганди. Айниқса, Германияга қарши чорак финал баҳсида кўрсатган қаҳрамонликларини ҳали ҳеч унутмаган кўринади. Ҳозирда дарвозабон фаолиятини Америкада давом эттирган ҳолда “Филадельфия Юнион” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
 
Сильвен Гбоу
Давлати: Кот-Д’Ивуар
Клуби: “Локерен” (Бельгия)
 
“Филлар” терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган Гбоу Африка чемпионлигини қўлга киритишда асосий қаҳрамонликни кўрсатди. Бироқ жароҳат олгани сабабли, финалда иштирок эта олмаганди. Шунга қарамай, ушбу дарвозабонни кўпчилик кучли деб атайди. Бироқ ҳозирда қаҳрамонимиз фаолиятини Бельгия биринчилигада ўтказмоқда. “Локерен” шарафини ҳимоя қилаётган Гбоу кейинчалик кучли жамоаларнинг бирида тўп сурса ажабмас.
 
Фелипе Овоно
Давлати: Экваториал Гвинея
Клуби: “Депортиво” (Экваториал Гвинея)
 
21 ёшли дарвозабоннинг машҳурлик онлари бошланган. Африка Миллатлар Кубогида қаҳрамонлик намойиш қилди. Айниқса, гуруҳда Габон, чорак финалда Тунисга қарши ўйинларда Овоно чиройли ҳаракатлари билан олқишларга сазовор бўлганди. Ҳозирда Овоно маҳаллий клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Лекин ёзда фаолиятини Европанинг бирорта элит жамоасида давом эттириши кутилмоқда. Кўрамиз, бу тахминлар ўзини қанчалик оқлайди экан.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 18:34, 21.05.2015.
Ўқилди: 3932 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.