Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Зоҳид Нурматов: "Олмалиқ” жамоаси бугунги кундаги энг кучли клублардан бири саналади"

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг дисквалификация муддати якунланмаганлиги сабабли ёрдамчи мураббий Зоҳид Нурматов жавоб қайтарди:

- Ўйинга ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, баҳс шиддатли тарзда ўтди. Майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Гол уриш учун қулай имкониятларга ҳам эга бўлдик. Лекин, вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўйлашимча, футболчиларимиз танаффусдан кейин ҳам худди биринчи бўлимдаги каби шиддатли руҳда ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганлигимиз сабабли йигитлар кучига куч қўшилди. Танаффусдан кейин эса рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олганлиги боис бўшашмасдан ҳаракат қилиб, вазиятдан чиқиб кетишга интилишди.

Рақиб ўйини ҳақида гап кетганида, “Олмалиқ” жамоаси бугунги кундаги энг кучли клублардан бири саналади. Жамоа таркибидан маҳоратли футболчилар жой олишган. Буни исботи сифатида олмалиқликларни мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўринни келтириб ўтиш мумкин. Жорий йилги чемпионатда юқори поғоналардан жой олишни ўзи бўлмаётганлигини барча кўриб турибди. Кейинги учрашувларда “Олмалиқ” жамоасига омад тилаб қоламан.

Умуман олганда футболчиларимиз ўйинни яхши бошлашганди. Лекин, танаффус арафасидаги ўтказиб юборилган гол қайсидир маънода жамоамиз аъзоларига таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, ҳисобда ортда бораётган бўлишларига қарамай дурангни таъминлай олишди. Агарда меҳмонлар биринчи бўлим сўнггида гол уришмаганида, ўйин бошқача руҳда ўтган бўларди деб ўйлайман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:46, 23.05.2015.
Ўқилди: 2350 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик