Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Эдгар Гесс: «Ўйиннинг бундай тус олишини асло кутмагандик»

Баҳо:
+ | -

"Металлург" - "Андижон" учрашувидан кейин жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди.

“Аввало, “Металлург”ни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Бугун биз ўйиннинг бундай тус олишини асло кутмагандик. “Металлург” бир неча мавсумлардан буён шаклланиб келаётган, мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири. Бизда эса афсуски мавсумга пухта тайёрланиш имконияти бўлмади. Таркибимизга назар ташланг, ўтган йилги таркибда кимлар қолган? Икки-уч нафар ўйинчини топа оласиз, қолганларнинг бариси янги. Уларнинг эса ўйинини шакллантириб олишимиз учун вақт керак. Асқаралиев, Отахоновларнинг ўрни билинди. Аммо футбол бир-икки ўйинчига қараб қолиши мумкин эмас.

Моддий қийинчиликлар халақит бераяпти дейсизми? Ундай эмас, маблағ ўз вақтида берилиши керак. Биз мавсумга тайёрланаётганимизда янги ўйинчиларни харид этишимиз, жамоани шакллантириб олишимиз учун керак эди. Кейин берилган маблағнинг эса фойдаси кам бўлади. Ҳали вақт бор. Иккинчи даврага тайёргарлик кўрамиз. Танаффус пайтида таркибни кучайтириш ҳаракатини қиламиз. Бугунги мағлубиятни тезроқ унутиб, кейинги турларга ҳозирланишимиз зарур. Учрашувни тўлиқ кўриб чиқамиз, камчиликларимизни таҳлил этамиз ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқамиз” - дейди Гесс.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 11:05, 24.05.2015.
Ўқилди: 2726 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.