“Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Германия Бундеслигасининг сўнгги турида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. “Майнц” мағлуб (2:0) этилган кечаги ўйинда Нойер жорий мавсум мюнхенликлар таркибидаги 20-қуруқ ўйинини ўтказди.
Бундан аввалги рекорд ҳам “Бавария” клубига тегишли бўлиб, жамоанинг афсонавий дарвозабони Оливер Кан 2001/02 йилги мавсумда ўз дарвозасини 19та ўйинда қуруқ сақлаганди.