Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Достонбек Ҳамдамов: «Кичик мундиални ярмаркага қиёслаш мумкин»

Баҳо:
+ | -

Янги Зеландия яшил майдонларида ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишига ҳам бир ҳафта вақт қолди.

Биласиз, мазкур нуфузли турнирда юртимиз шарафини тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоя қилади. Терма жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири саналадиган Достонбек Ҳамдамов кичик мундиал олдидан SPORTS.uz мухбирига ўз таассуротларини бўлишиб, турнирдан нималар кутаётгани ҳақида гапириб берди.

— Достонбек, Жаҳон чемпионатига терма жамоамиз яхши ҳозирлик кўрди, деб ўйлайсизми?
— Ҳа, албатта. Бизга федерация томонидан мусобақага яхши тайёргарлик кўришимиз учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилди. Пойтахтимизда ва хорижда бир неча марта ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилди. Бу йиғинлар доирасида бир нечта назорат учрашувларида ҳам майдонга тушдик. Айниқса, Португалияда ўтган йиғин жуда самарали бўлди. У ерда бошқа қитъалардаги тенгқурларимизга қарши ўйнаш орқали тегишли хулосалар чиқариб олишга муваффақ бўлдик. Қолаверса, юртимизга ҳам Янги Зеландия терма жамоасининг таклиф этилгани айни муддао бўлди. Умуман айтганда, Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик жараёни олиб борилди.

— Мусобақа старт олишига оз вақт қолмоқда. Терма жамоадаги йигитларнинг мундиал олдидан кайфиятлари қандай?
— Барчанинг кайфияти аъло даражада. Ҳаммамиз мусобақа бошланишини интиқлик билан кутяпмиз. Янги Зеландияда ҳали бироз муддат тайёргарлик ҳамда иқлимга ва жойга кўникиш жараёнини олиб борамиз. Насиб қилса, мана шу йиғин ва Панамага қарши ўйин орқали илк турга тайёрланамиз. Йигитларнинг ҳаммаси юз фоиз куч билан ўйнашга шай.
 
— Терма жамоамиз аъзолари кичик мундиалда қандай натижа қайд этишни кўзлашмоқда?
— Биз ўз олдимизга фақат максимал вазифаларни қўяяпмиз. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида имкон қадар узоқроққа бориш тўғрисида ўйлаяпмиз. Аввало гуруҳ баҳсларини муваффақиятли бошлаб олишимиз зарур. Сўнг гуруҳдаги учрашувларни ижобий натижалар билан якунлаб, кейинги босқичлар ҳақида ўйлай оламиз. Тўғрисини айтадиган бўлсам, олдиндан башорат қилишни унчалик хушламайман. Аммо умид қиламанки, мундиалда, албатта, яхши иштирок этамиз ва юртимиздаги кўпсонли мухлисларни хурсанд қиламиз.

— Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларини кўплаб гранд жамоаларнинг скаутлари кузатиб боришади…
— Ҳа, бу борада ҳақсиз. Ёшлар ўртасидаги мундиални ярмаркага қиёслаш мумкин. Унда кўплаб агент ва скаутлар футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиб боришади. Шунга монанд равишда ўйинчилар ҳам яхши ўйин намойиш этиб, кўпчиликнинг назарига тушишга интилишади. Биз ҳам мундиалда имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Агар ҳаракатларимиз маъқул келса, Европа жамоаларидан таклифлар тушиши мумкинлигини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Аммо биз аввало ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу чемпионатга йўл оляпмиз. Асосий мақсадимиз – қўлдан келганча яхши ўйин намойиш этиб, ватандошларимиз бизга билдираётган ишончни оқлаш ва уйга ёруғ юз билан қайтиш.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 23:06, 24.05.2015.
Ўқилди: 5087 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик