«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон жамоасининг Европа Чемпионлар лигаси финалида «Барселона»ни мағлуб этиш имкониятига баҳо берди. Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 6 июнь куни Берлинда бўлиб ўтади.
«Орадан тўққиз йил ўтиб Берлинга қайтаман. «Барселона» устидан ғалаба қозониш имкониятимиз 35 фоиздан кам, бироқ бизда қандайдир қурол бор ва биз бор эътиборимизни шунга қаратишимиз керак», - деди Буффон.
«Биз аниқ ва хотиржамлик билан айта оламизки, бизни жуда катта қийинчиликлар юзма-юз кутиб олади. Бизга руҳий куч керак, чунки инқироздаги жамоа каби кўринсак, рақибимиз бизни биринчи зарбанинг ўзидаёқ йўқ қилиши мумкин», - дея қўшимча қилди тажрибали дарвозабон.













