Кириш Регистрация

«Севилья» — Европа лигаси ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг "Севилья" жамоаси Европа лигасининг ғолибига айланди. Андалусияликлар жуда қийин кечган баҳсда Украинанинг "Днепр" жамоасини мағлуб этишди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида украиналиклар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. "Днепр" ҳимоячиси деярли 50-60 метр масофага узатма берди. Николич ҳаводаги тўп учун курашда ғолиб чиқди ва тўпни ўнг қанотдан ёрдамга келган Лео Матосга ташлаб берди. Матоснинг ўзи жарима майдончасига узатма берди ва Никола бош билан дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг Маркевич шогирдлари тахминан 20 дақиқа ҳимояда тартибли ўйнашди, аммо испанияликлар 3 дақиқа ичида иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Бурчак тўпидан кейин Криховяк ҳисобни тенглаштирган бўлса, ажойиб узатмадан кейин Карлос Бакка бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

"Днепр" эса биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштирди. Дарвозагача 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Руслан Ротань қойилмақом тарзда голга айлантирди.

Иккинчи бўлим мутлақо тенгкурашлар остида кечди. Украиналиклар ҳимояга ётишмади, фақат ҳужум қилишди. Иккинчи бўлимда гол урадиган жамоа ғалаба қозониши аниқ эди. Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида "Днепр" мудофаа чизиғининг кичик эътиборсизлигидан фойдаланган Витоло Баккани бирга бир вазиятга чиқарди. Колумбиялик футболчи жарима майдончасига кирди ва имкониятни кўкка совурмади! 3:2!

Шу тариқа, "Севилья" ўз унвонини сақлаб қолди ва келаси мавсумда Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Европа лигаси, финал
Днепр Украина – Севилья Испания 2:3 (2:2, 0:1)
Голлар: 1:0 – 7 Калинич, 1:1 – 28 Криховяк, 1:2 – 31 Бакка, 2:2 – 44 Ротань, 2:3 – 73 Бакка.
Днепр – Бойко, Федецкий, Дуглас, Чеберячко, Канкава (Шахов, 85), Лео Матос, Ротань, Федорчук (Безус, 68), Коноплянка, Калинич (Селезнев, 78), Матеус.
Севилья – Рико, Колодзейчак, Каррису, Мбиа, Тремулинас, Банега (Иборра, 89), Видаль, Витоло, Криховяк, Рейес (Коке, 59), Бакка (Гамейро, 82).
Огоҳлантиришлар: Канкава (17), Криховяк (45), Калинич (45), Каррису (62), Безус (70), Бакка (74), Ротань (75), Лео Матос (83).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:47, 28.05.2015.
Ўқилди: 8900 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик