Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Рустам Абдуллаев: "Йигитлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди"

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган Матбуот анжуман иккинчи қисмида "Қўқон-1912" бош мураббийи Рустам Абдуллаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда "Навбаҳор" расмий сайти. 

- Ўзингиз кўрдингиз, йигитлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бир-иккита вазиятлардан фойдаланмадик. "Навбаҳор"да бир имконият бўлди ва бу голга айланди. Бизда гол уришга имкон кўпроқ бўлди. Бугунги ўйинда ютқазишимиз керак эмасди. Камида дуранг бўлиши лозим эди. Баъзи ўйинларда омади келган жамоа ғолиб бўлади. Футбол шуниси билан қизиқ. Негадир кўп кўзлаган режаларимиз ўхшамай қолди. Шогирдларим гўёки сехраб қўйилгандек туюлди. Уларнинг кўпини қўлидан келадиган ўйинлари чиқмади. Ҳар бир футболчининг кучли томони бўлади. Аммо, улар шу хислатларини амалда кўрсата олишмади. 

Камчиликларимизни кўриб чиқамиз. Футболда барибир кимдир ғолиб бўлади, кимдир эса мағлубиятга учрайди. Уйда айниқса ҳеч ким имкониятни бой беришни истамайди. Наманганликларни бугун омади келди ва ғалабани илиб кетишди. Иссиқлик ҳам ўз таъсирини бугун йигитларга ўтказди. Кўрган бўлсангиз, иккинчи бўлимда ҳимоячини ўрнига майдонга ҳужумчи туширдим. Умуман олганда, ўйинга қараб айтадиган бўлсам, дуранг адолатли натижа бўларди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 14:33, 01.06.2015.
Ўқилди: 3315 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5559]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4603]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3430]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3218]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3082]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3022]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2869]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2554]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2427]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик