Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

U-16 ва U-19 Осиё Чемпионатлари финал босқичи мезбонлар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

U-16 Осиё Чемпионати-2016 ҳамда U-19 Осиё Чемпионати-2016 финал босқичларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар маълум қилинди.

Унга кўра 16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўратсидаги Осиё Чемпионати келаси йили Ҳиндистонда ўтказиладиган бўлди.

U-19 терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати эса Бахрайнда бўлиб ўтиши ҳақида қарор қилинди.

Ушбу мусобақаларнинг саралаш босқичлари ўтказиладиган ҳудудлар эса 5 июнь куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан кейин маълум бўлади.

Таъкидлаш керакки, мезбонлар финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлганига қарамай, Ҳиндистон ҳам, Бахрайн ҳам саралаш босқичида қатнашишга қарор қилишди.

U-16 Осиё Чемпионати саралаш босқичида жами 45та жамоа иштирок этади. Улар икки минтақага бўлинади: Ғарбий ва Шарқий. Ғарбий минтақада 24та, Шарқий минтақада эса 21 жамоа.

Ғарб минтақасидаги жамоалар 4 жамоадан 6 гуруҳга бўлинади. Шарқда битта 5 жамоали ҳамда 4та 4 жамоали гуруҳлар ташкил қилинади.

Ҳар бир гуруҳнинг ғолиблари ҳамда энг яхши натижа кўрсатган тўртта иккинчи ўрин соҳиблари Чемпионатнинг финал босқичига йўл олади. Саралашда қатнашишга қарор қилган турнир мезбони — Ҳиндистон агар ўзи иштирок этган гуруҳ ғолиби бўлса ёки энг яхши натижа кўрсатган тўрт жамоанинг бирига айланса, у ҳолда иккинчи ўринлар орасида энг яхши натижа қайд этган 5-жамоа ҳам финал босқичига йўл олади.

U-19 Осиё Чемпионати саралаш босқичида жами 43 жамоа иштирок этади. Улар ҳам0 икки минтақага бўлинади: Ғарбий ва Шарқий. Ғарб минтақасида жамоалар сони 25та, Шарқда эса 18.

Ғарб минтақасидагилар битта 5 жамоали гуруҳ ҳамда бешта 4 жамоали гуруҳларга бўлинади. Шарқ эса иккита 5 жамоали гуруҳ ва яна иккита 4 жамоали гуруҳларга бўлинади.

10та гуруҳнинг ғолиблари ҳамда иккинчи ўринлар орасидан 5та энг яхши натижа қайд этган жамоа финал босқичига йўл олади. Агар Бахрайн ўз гуруҳида ғолиб бўлса ёки энг яхши натижа кўрсатган 5та иккинчи ўриндаги жамоалардан бири бўлса у ҳолда иккинчи ўринни эгаллаганлар орасидан энг яхши олтинчи натижани қайд этган жамоа ҳам финал босқичига йўл олади.

Ўзбекистоннинг ҳар икки ёшдаги терма жамоалари ҳам ушбу саралаш баҳсларида иштирок этади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон U-16 термажамоасига Тимур Олимхўжаев бошчилик қилаётган бўлса, U-19 терма жамоасида Жасур Абдураимов иш олиб бормоқда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:17, 02.06.2015.
Ўқилди: 5913 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.