"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Перси жуда ғалати ва оғир вазиятга тушиб қолганини маълум қилди.
31 ёшли футболчи АПЛнинг 27 учрашувида 10тагина гол урган, холос.
"Бу ғалати ва оғир ҳолат, тўғрироғи янги ҳолат. Мен реал фикрлашим керак. Яқин йиллар давомида ҳам тўп тепмоқчиман. Ҳар бир қароримдан аввал оилам ва болаларим ҳақида ўйлайман. Мен оилапарвар инсонман. Турмуш ўртоғинг ва болаларингни бахтли кўриш ажойиб ҳиссиёт. Қарор чиқаришдан аввал, шуларни ўйлайман", - дейди Ван Перси.
Аввалроқ, "МЮ" бош мураббий Луи ван Гал футболчини сотишга тайёр эканлигини маълум қилган, унга "Рома" қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.