"Ювентус" яримҳимоячиси Поль Погба "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси шарафига мақтовлар айтди. У билан бирга ўйнаш истаги ҳақидаги саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
"Месси бу Месси, ҳозирги вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси. Бунга шубҳа йўқ. Месси билан бир жамоада ўйнашни истайманми? Билмадим", - дейди Погба.