Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Сантьяго Бернабеуда Рафаэль Бенитес "Реал"нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилди

Баҳо:
+ | -

Рафаэль Бенитес расман Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи сифатида таништирилди. “Қироллик клуби” қароргоҳида янги бош мурабббийнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Испаниялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланган. 55 ёшли Бенитес икки йил давомида “Наполи” жамоасини бошқарган эди. Неаполликлар А сериянинг сўнгги турида “Лацио”га 2:4 ҳисобида ютқазишди. Айнан ўша ўйин Рафа учун “Наполи” бошқарувидаги сўнгги учрашув бўлиб қолди.

“Мен уйга қайтдим. Ўйлайманки, “Реал” билан янги чўққиларни забт этамиз”, - деди Бенитес.

Рафаэль Бенитеснинг мураббийликдаги фаолияти:
1986-1995: “Реал” Мадрид академияси
1995-1996: “Валядолид” (Испания)
1996-1997: “Осасуна” (Испания)
1997-1999: “Экстремадура” (Испания)
2000-2001: “Тенерифе” (Испания)
2001-2004: “Валенсия” (Испания)
2004-2010: “Ливерпуль” (Англия)
2010-2010: “Интер” (Италия)
2012-2013: “Челси” (Англия)
2013-2015: “Наполи” (Италия)
2015- : “Реал” Мадрид (Испания)

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:35, 03.06.2015.
Ўқилди: 4471 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик