Мадриднинг “Реал” клуби трансфер ойнаси очилишидан олдинроқ таркибни жиддий тарзда кучайтириб олди. “Қаймоқранглилар” Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате ва Бернарду Силва билан келишувга эришишди, шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Лион”да ижарада ўтказган Эндрик ҳам жамоа ихтиёрига қайтади.
Журналист Хорхе Пиконнинг берган маълумотларига кўра, энди “қироллик клуби” кимдирни сотиб юборишига тўғри келади, чунки асосий таркибдаги барча 25 та ўрин банд бўлиб улгурган.
Янги мавсумдан бошлаб Жозе Моуриньо “Реал” бош мураббийи этиб тайинланади, у кетганидан 13 йил ўтиб яна жамоага қайтди. Якунланган мавсумда мадридликлар бирорта ҳам соврин қўлга кирита олишмади.













