3 июнь куни Мадриднинг "Реал" жамоаси Рафаэль Бенитес билан 3 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди ва унинг таништирув маросимини ўтказди.
Маросимдан кейин ташкил этилган матбуот анжумани вақтида мураббий журналистларнинг саволларига жавоб бера туриб, йиғлаб юборган.
"Нимани гапиришни била туриб, уни гапира олмаслик қийин вазифа экан. Бугун ўзига хос кун, мен уйимга қайтдим ва бундан жуда хурсандман.
Менга ишонилган вазифани ортиғи билан бажаришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлди ва совринларни ютишни давом эттирамиз.
Жамоа яхши ўйнамоқда ва уларга ўзларига бўлган ишончни қайтариш керак", - дейди Бенитес.
Маълумот учун, у "Реал"да 1989-1994 йиллар мобайнида ҳам турли ёш даражасидаги жамоалар мураббийи ва асосий жамоа мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаган.