Кириш Регистрация

Эмери “Наполи”нинг таклифига рад жавобини берди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг “Севилья” клуби билан Европа Лигасида ғалаба қозонган бош мураббий Унаи Эмери ёзги трансферлар вақтида Италиянинг “Наполи” клубига кўчиб ўтмоқчи эмас.

Неаполь клуби президенти Аурелио Де Лаурентис Испанияга 43 ёшли мутахассис билан музокараларни муваффақиятли якунлаш мақсадида келган ва унга катта маош беришни ваъда қилганди.

Аммо молиявий томондан ажойиб таклиф билдирилганига қарамай    Эмери “Наполи”ни бошқаришни истамади, АПЛ клубларидан бири билдирилган таклифга ҳам рад жавобини берди, деб ёзмоқда Football Italia манбасига таяниб Sports.ru.

Эслатиб ўтамиз, “Севилья” Европа Лигаси тарихида кетма-кет икки марта ғолиб чиқа олган биринчи клубга айланди ва энди келаси йилги мавсумда Испания Примерасидан бир йўла 5та клуб ЕЧЛда иштирок этади. Сабаби Европа Лигаси ғолиби бўлган “Севилья” турнирга йўлланмага ҳам эга бўлган. 

Манба: arena.uz
Киритилди: 23:52, 03.06.2015.
Ўқилди: 2520 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.