"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста Кларенс Зеедорф рекордини такрорлаши мумкин.
Агар Иньеста "Барселона"га ЕЧЛ финалида "Ювентус"дан устун келишига ёрдам бера олса ва ўзининг ЕЧЛдаги тўртинчи финалида ғалаба қозона олса, рекорд такрорланади, дея хабар беради УЕФА расмий сайти.
Иньеста 2006 йилда Парижда "Барселона"-"Арсенал" учрашувида (2:1) танаффусдан сўнг майдонга тушган, 2009 ва 2011 йиллардаги "МЮ"га қарши финалларда асосий таркибда тушган. Ғалаба қозонган тақдирда испаниялик футболчи голландияликнинг рекордини такрорлайди. Зеедорф бу ютуққа уч клуб таркибида эришган: "Аякс" (1995), "Реал" (1998) ва "Милан" (2003 ва 2007).
Иньеста ғалаба қозонган тақдирда Зеедорф ва тўрт мартадан финалда ютган бошқа футболчиларга етиб олади. "Реал" афсонаси Пако Хенто мадридликларнинг чемпионлар кубогидаги дастлабки олти ғалабали финалларида иштирок этган. Паоло Мальдини ("Милан") ва Фил Нил ("Ливерпуль") - рекордчилар рўйхатида "Реал"да ўйнамаган кам сонли футболчилар бўлиб турибдилар.