Кириш Регистрация

"Динамо" мухлислари Украина Кубоги финалидан кейин майдонга тушиб келиб, дарвозани синдиришди

Баҳо:
+ | -

Киевнинг "Динамо" жамоаси мухлислари Украина Кубоги финалида "Шахтёр"га қарши ўтказилган ўйин давомида, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар серияси амалга оширилаётган вақтда секторлардаги ўринларидан майдонга тушиб келишди.

Бу вақтда ҳисоб 3:3 бўлиб турган. Бироз кейинроқ мухлислар трибуналарга қайтарилган ва пенальтилар серияси давом эттирилган.

Пенальтилар серияси якунланиб, "Динамо" 5:4 ҳисобидаги натижа орқали ғалаба қозонгач, мухлислар яна майдонга тушиб келишган ва ғалабани нишонлаш пайтида дарвозалардан бирини синдириб ташлашган.

"Олимпийский" ўйингоҳидаги бу ўйинни УЕФА вице-президенти Александр Суркис, Украина футболи фахрийлари Александр Шовковский ҳамда Олег Гусев ҳам томоша қилаётган бўлган ва айнан улар оломондан майдонни тарк этишни илтимос қилишганидан кейин вазият барқарорлашган. Шундан сўнггина тақдирлаш маросими ўтказилган.

Бунгача эса 15 дақиқа давомида майдонда тартибсиз ҳолат давом этган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 14:18, 05.06.2015.
Ўқилди: 4842 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.