"Барселона” бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз жуда хурсандмиз. Таркибимиз жуда ҳам ажойиб. Йигитлар ҳақиқий жангчилардек ҳаракат қилишди. Бу мавсумдаги 60-ўйинимиз ва 50-ғалабамиз. Мавсум оғир ўтди, менга ишонч билдирган барчага ташаккур.
Ҳеч қачон треблга эриша оламан, деб ўйламагандим. Бу футболчилар ғалабалардан чарчамасликларини намойиш этишди”, - дейди Энрике.