Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

"Ювентус" ЕЧЛ финалларида мағлубиятга учраш бўйича рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

6 июнь оқшомида "Барселона" жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Ювентус" ЕЧЛ финалларидаги натижалари бўйича антирекорд ўрнатди.

Туринликлар жамоаси Берлиндаги "Олимпиаштадион" ўйингоҳидаги ўйинда ўз тарихида олтинчи марта ЕЧЛ финали ўйинини бой берди.

Жамоа 1992 йилдан кейин янги форматда жорий қилинган ЕЧЛ мусобақаларида бешинчи марта финалга чиқди. "Ювентус" ўз тарихида 8 марта ЕЧЛ финалларида ўйнаган ва 1985 йилда "Ливерпуль"ни, 1996 йилда эса "Аякс"ни мағлуб этиб, чемпион бўлган. "Кўҳна синьоралар" 1973 йилда "Аякс"дан, 1983 йилда "Гамбург"дан, 1997 йилда "Боруссия"дан, 1998 йилда "Реал"дан, 2003 йилда "Милан"дан ва 2015 йилда "Барселона"дан мағлуб бўлди.

Ўз навбатида "Ювентус" сафида ҳаракат қилаётган Патрис Эвра ўз фаолиятида тўртинчи марта ҳам ЕЧЛ финалида мағлуб бўлди. У 2004 йилда "Монако" сафида, 2009 ва 2011 йилларда эса "МЮ" сафида ЕЧЛ финалларида ғалабага эриша олмаган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:10, 07.06.2015.
Ўқилди: 6488 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.