Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси хорватиялик Славен Билични бош мураббий ўрнига тайинлади.
Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, бу мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланган.
Маълумот учун, Билич ўтган мавсумда Туркиянинг "Бешиктош" жамоасида ишлади.