Хавиэр Эрнандес Италия клубларидан бирининг қизиқишлар доирасига тушган. Мексикалик ҳужумчи Миланнинг "Интер" клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Миррор нашрининг хабар беришича, "нерадзуррилар" раҳбарияти "МЮ"га расмий таклиф билан чиқади. "Интер" Чичарито учун 8 миллион фунт тўлашга тайёр.
Манбанинг маълумотларига кўра миланликларнинг ягона мақсади Эрнандесни қўлга киритиш лекин "қизил иблислар" раҳбарияти футболчини 10 миллиондан кам суммага қўйиб юбормоқчи эмас.













