Кириш Регистрация

Хаби Алонсо «Челси»га тайинлангани ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+2 | -

«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ўзининг тайинлови расман эълон қилинганидан сўнг илк фикрлари билан ўртоқлашди. «Кўклар» якшанба куни испаниялик мутахассис билан шартнома имзолангани ҳақидаги маълумотни тасдиқладилар.

«Дунёнинг энг йирик ва буюк клубларидан бирига мураббий бўлиш мен учун улкан шараф. Клуб эгалари ва спорт раҳбарияти билан бўлган суҳбатлардан маълум бўлдики, бизнинг амбицияларимиз муштарак. Вазифамиз — доимий равишда юқори даражада тўп сурадиган ва совринлар учун курашадиган жамоа барпо этиш. Клубнинг салоҳияти жуда юқори, таркибда иқтидорли футболчилар бор. Биз учун энг муҳими — тинимсиз меҳнат, тўғри маданиятни шакллантириш ва совринларни қўлга киритишдир», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс.

Испаниялик мутахассиснинг шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 15:37, 17.05.2026.
Ўқилди: 2112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик