Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ла Лига клуби Салиба трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» «Андерлехт» ва Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Натан Салиба трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли футболчининг трансфер қиймати 15 миллион еврони ташкил этади. Салиба тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Испанияга йўл олади.

Салиба 2025 йил июлидан буён «Андерлехт» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Бельгия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Натан Салибанинг трансфер қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 07:15, 25.08.2026.
Ўқилди: 2932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик