Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Барселона» Левандовскининг ўрнига 45 миллион евролик ҳужумчи топди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» янги ҳужумчи излашни бошлади, чунки Роберт Левандовски жорий мавсум якунланганидан кейин каталонияликлар клубини расман тарк этади. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, «кўк-анорранглилар» польшалик тўпурарнинг ўринбосари сифатида «Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезусни кўришмоқда. Лондонликлар бразилиялик футболчини 45 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Жорий мавсумда Габриэль Жезус «Арсенал» сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 20:42, 17.05.2026.
Ўқилди: 4477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик