Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Рустам Ашурматов: "Эндиги навбат катталар ўртасидаги мундиалга"

Баҳо:
+ | -

Равшан Ҳайдаров устозлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландия яшил майдонларида ўтаётган U-20 Жаҳон чемпионатидан қайтиб келди.

Футболчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида кўпсонли мухлислар ҳамда футболимиз жамоатчилиги аҳли кутиб олди. Кичик мундиалда терма жамоамиз мудофаа чизиғи мустаҳкамлигини сақлашда фаоллиги билан ажралиб турган ҳимоячи Рустам Ашурматов SPORTS.uz сайти мухбирига ўз таассуротларини бўлишди.

- Умуман олганда Жаҳон чемпионати ёмон ўтмади. Ташкилотчилик, стадионлардаги муҳит ҳамда яратилган шароитлар барчаси аъло даражада бўлди. Таассуротларимиз фақат ижобий. Лекин қайд этган натижамиздан, тўғрисини айтадиган бўлсам, кўнглимиз тўлмади. Биз бунданда кўпроғини истагандик ва бунинг учун ҳаракат қилдик ҳам. Аммо хал қилувчи паллаларда омад бироз етишмади ва чорак финалдан кейиноқ уйга қайтишга мажбур бўлдик.

Мундиал давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган кўпсонли мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг далдасини доимо ҳис этиб турдик. Юртимиздаги кўплаб мухлисларни медаллар билан хурсанд қилишни ният қилгандик. Аммо якунда бундай бўлиб чиқмади. Илгари ҳам ёшлар терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатларида иштирок этишган.

Биз уларнинг натижаларини янада яхшиламоқчи эдик.

Олдинги мундиалларда ўйнаган бир қатор футболчилар кейинчалик кўринмай қолишганди. Аммо бу гал ундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Жамоадаги барча йигитлар келишиб олдик: Биз энди янада яхшироқ ўз устимизда ишлаймиз ва олимпия, сўнгра Миллий терма жамоа сафидан жой эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Насиб этса бош жамоамиз сафида ҳам мундиалда ўйнаймиз. Эндиги навбат катталар ўртасидаги мундиалга!, - дейди ёш ва умидли футболчи.

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:02, 16.06.2015.
Ўқилди: 5982 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.