Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ҳамиджон Актамов: "Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз"

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" — "Навбаҳор" жамоалари  учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида  мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар саволларига жавоб берди.

— Чемпионат жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар учрашуви доимо кескин ва муросасиз кечган, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — "Навбаҳор" ҳар жиҳатдан ўз таркибига тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жамлаган жамоалардан саналади. Учрашув олдидан наманганликлар иштирокида ўтган бир неча ўйинларни ўрганиб, таҳлил қилдик. Навоийдаги ўйин осон ўтмаслигини аввалдан билардик.  

— Гарчи, учрашувда тезкор гол киритган бўлсак-да, рақибимизнинг қисқа фурсатда мувозанатни тенглаштиргани жамоамиз аъзоларини ҳушёрликка ундади. Голга тортадиган кўплаб имкониятлар юзага келмоқда. Афсуски, йигитлар барчасидан унумли фойдалана олишяпти, дея олмайман. Шунга қарамай, ҳужумчимиз Баҳриддин Ваҳобовнинг майдонда ишончли ўйин намойиш этаётганлиги барчамизни хурсанд қилмоқда. 

— Эътиборлиси, бу йилги мавсумда бир ғалаба жамоани чемпионат жадвалида мавқеини яхшиласа, аксинча мағлубият қуйи поғонага яқинлаштириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бугун фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушгандик. Мақсадимизга эришганимиздан, мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз. Олдинда янада муҳим учрашувлар кутиб турибди. Унда рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъий назар фақат муваффақият қозониш учун майдонга чиқамиз. 

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 08:39, 19.06.2015.
Ўқилди: 3096 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик