Испаниянинг AS нашри тарқатган хабарга кўра, «Севилья» охирги 13 йилда «Барселона»га 91 миллион евролик футболчи сотган. Аниқроғи, 5 нафар футболчининг трансферидан шунча ишлаб олган.
2008 йили Дани Алвеш учун каталонияликлар 35,6 миллион евро тўлашганди. Андалусияликлар эса уни 2002 йили «Байя»дан 8 минг эвазига сотиб олишганди.
Кейин «Ланс»дан 4,4 миллионга харид қилинган Сейду Кейта учун 15 миллион тўлашди. 2010 йили эса Куритибадан 2,4 миллион еврога олинган Адриано Корреани 15 миллионга харид қилдилар.
2014 йили эса Иван Ракатични 21 миллион еврога сотиб олишди. «Севилья» хорватиялик футболчини 2011 йили «Шальке»дан 1,2 миллионга олганди.
Ниҳоят бу йил Алеиш Видал учун 18 миллион тўлашди. Севильяликлар бир йил олдин унинг учун «Алмерия»га 3,3 миллион евро тўлашганди. Шу ўринда айтиш жоиз, агар Видал «Барса» сафида ўзини кўрсатса, «Севилья» яна 4 миллион ишлаб олиши мумкин.