Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Моуриньо Чехнинг "Арсенал"га ўтишига қаттиқ қаршилик кўрсатгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Челси" жамоаси хўжайини Роман Абрамович Петр Чехнинг "Арсенал"га ўтишига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлган.

У чехиялик бу дарвозабон билан учрашган ва жамоада ўтказган 11 йиллик фаолияти учун унга миннатдорчилик рамзи сифатида 4 млн фунт тақдим қилган. Шунингдек, унга ўзи истаган жамоага йўл олиши мумкинлигини билдирган.

Бу вақтда эса жамоа бош мураббийи уни таркибда иккинчи дарвозабон сифатида олиб қолиш учун қаттиқ ҳаракат қилган. Моуриньо айниқса, Чех "Челси"нинг АПЛдаги асосий рақибларидан бири бўлмиш "Арсенал"га ўтишига рози бўлмаган.

Маълумот учун, охирги мавсумда ўзининг асосий таркибдаги ўрнини бельгиялик ёш дарвозабон Тибо Куртуага бой бергач, 33 ёшли Петр Чех янги мавсумдан бошқа жамоада ўйнашга қарор қилди.

Охирги хабарларга кўра, Чех 11 млн фунт эвазига "Арсенал"га трансфер қилинган, бу ҳақда яқин вақт ичида расман эълон қилинади. Чех "Арсенал"да ёзги трансферлар вақтида "Фенербахче"га йўл олиши кутилаётган Давид Оспина ўрнини эгаллайди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 08:37, 23.06.2015.
Ўқилди: 5435 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.