«Барселона» чап қанот вингери Энтони Гордонни нима мақсадда сотиб олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Diario SPORT нашрининг таъкидлашича, Гордоннинг жамоага келиши бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг Рафиньяга бўлган муносабатини ўзгартирмаган.
Манбага кўра, германиялик мутахассис ҳамон бразилиялик футболчини жамоанинг асосий ўйинчиси, сардори ва кийиниш хонасидаги етакчиси сифатида кўради. Фликнинг мақсади – жамоадаги рақобатни кучайтириш ва ҳужум чизиғига кўпроқ вариантларни қўшишдир.
Ўтган мавсумда 29 ёшли Рафинья барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. 25 ёшли Гордон эса «Ньюкасл» сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та ассист қайд этган.













