Кириш Регистрация

«Реал» «ПСЖ» ярим ҳимоячиси учун курашни бошлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби янги юлдуз ярим ҳимоячини танлади. «Қаймоқранглилар» «ПСЖ» хавбеки Жоау Невешни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда «COPE» нашри хабар бермоқда.

Невешнинг трансферига «Реал» президенти Флорентино Переснинг ўзи шахсан қизиқиш билдирмоқда. У битимни имкон қадар тезроқ якунламоқчи ва музокараларни шахсан қўллаб-қувватлаяпти.

«Реал»да Жоау Невешнинг салоҳияти юқори баҳоланмоқда. Мадридликлар уни 2026 йилги ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клубнинг «Челси» футболчиси Энцо Фернандесни харид қилиш бўйича режаси амалга ошмай қолган эди.

Киритилди: 13:17, 01.06.2026.
Ўқилди: 2859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик