Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Рўзиқул Бердиев: “Бу ўйинда ёшларга имконият бердик ва улар ёмон ўйнашмади”

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб баҳси “Насаф” – “Оқ-тепа” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Асосий вазифамиз кейинги босқичга ўтиш эди ва буни уддаладик. Бу ўйинда асосан ёш футболчиларга имкон бердик. Ўйлайманки, улар бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Тўғри, тажриба камлиги билинди. Лекин шунақанги учрашувлар орқали улар тажриба тўплаб боришади. Муҳими ғалабага эришдик. Клуб академияси тарбияланувчиларини майдонга тушириб бормоқдамиз ва бунга жиддий эътибор қаратганмиз. Кубокдаги баъзи ўйинларда уларга имконият бериб, кўп футболчиларни синаб оляпмиз. Аста-секин уларни тажрибаларини ошириб бориш мақсадимиз. Рой Рок ҳали биз билан бирга шуғулланмаяпти. Унинг жароҳатини жиддий дея олмайман. Бироқ шифокорлар ҳали унга машғулотларга иштирок этишига рухсат беришмаган. Агарда Рой Рок “Пахтакор” билан ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлса, унда Сайфиевни унинг ўрнига ҳимояда ўйнатамиз. “Бунёдкор” билан ўйинда ҳам Рок иштирок этолмаганди ва Сайфиев унинг ўрнини эгаллаганди. Ўйлайманки, Сайфиев ўшанда ёмон ҳаракат қилмаганди“, – дейди Рўзиқул Бердиев.

Манба: voha.uz
Киритилди: 08:38, 24.06.2015.
Ўқилди: 3981 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик