Кириш Регистрация

Вадим Абрамов: “Йўлланма тақдирини биринчи бўлимда ҳал қилдик”

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида “Локомотив” устози Вадим Абрамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда "Навбаҳор" расмий сайти. 

- Ўзинглар гувоҳи бўлганингиздек, ўйин осон руҳда ўтмади. “Навбаҳор” жамоаси муносиб қаршилик кўрсатиш учун жиддий тарзда тайёргарлик кўрганлигини намойиш қилди. Ҳаттоки, 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган паллада ҳам курашишди. Қайсидир жиҳатда қўполроқ ҳам ўйин кўрсатишди. Айнан шу ҳол бироз ранжитди. Нима учун бундай тарзда ҳаракат қилганликларини билмадим. Аксинча футболчилар ўзларини босиб олган ҳолда мухлислар учун ўйин кўрсатишганида яхши бўларди деб ўйлайман. Умуман олганда чорак финал йўлланмаси тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ амалда ҳал қилишга улгурдик. Шу сабабли, баҳсни хотиржамлик билан якунига етказдик. Ҳакамлик борасида гап кетганида, улар дастлабки бўлимда ўз вазифаларини яхши бажаришди. Танаффусдан кейин эса ҳакам рақибнинг айрим қўполликларига жиддийроқ чора кўрса бўларди. Ортдан амалга оширилган қўполликлар учун кескинроқ қарор қабул қилиш мумкин эди. Яхшиямки, Кояшевич жароҳат олмади. Унга нисбатан бир нечта қўполликлар ишлатилганди. Умуман олганда ҳакамга жиддий эътироз йўқ. Фақат мухлислар нима учун унинг ҳаркатларига жиддий тарзда эътироз билдирганликларини тушуна олмадим.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 13:36, 24.06.2015.
Ўқилди: 3793 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.