Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Барселона» ва «Манчестер Сити» француз футболчиси учун курашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи Европанинг бир нечта топ-клублари эътибор марказида бўлиб турибди. Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, сўнгги ҳафталарда «Барселона» Хулиан Альварес трансфери бўйича «Атлетико» билан келиша олмаган тақдирда, Крупи номзодини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ойда «Манчестер Сити» ҳам 20 ёшли Крупи бўйича маълумот сўраган. Шу билан бирга, «Борнмут» француз ҳужумчисини ўз сафида сақлаб қолиш ниятида — сабаби «олчалар» Англия шарафини Европа Лигасида ҳимоя қилишади.

Transfermarkt портали мутахассислари Эли Жуниор Крупининг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:48, 27.07.2026.
Ўқилди: 1458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик