Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бахтиёр Ашурматов: “Рақиб кучли эканлигини майдонда исботлади”

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди, дея хабар бермоқда "Навбаҳор" расмий сайти.

- Ростини айтганда, “Локомотив” жамоаси бугунги кунда жамоамиздан ҳар томонлама кучли эканлигини майдонда исботлади. Шу сабабли, “Локомотив” ҳаққоний ғалабани қўлга киритди. Мағлубиятда барчамизнинг айбимиз бор. Йигитларда хоҳиш йўқ эди демаган бўлардим. Негаки улар ҳаракат қилишди. Ўйин бошларида катта иштиёқ билан тўп суришди. Натижада рақиб дарвозаси олдида бир-иккита хавфли вазиятларни содир этишди. “Локомотив” жамоаси томонидан урилган гол эса йигитларни руҳий томондан синдириб қўйди. Шу ўринда мухлисларимизга қойил қолиш кераклигини айтиб ўтган бўлардим. Гарчи 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлсакда, жамоамизни олқишлаб қўллаб-қувватлаб туришди. Танаффус пайтида йигитлар билан бўлиб ўтган суҳбат пайтида майли биринчи бўлимда вазият шундай тарзда тус олди. Энди эса ўйингоҳга келган ишқибозлар ҳаққи ҳурмати учун мазмунли тарзда ўйнаш кераклиги борасида кўрсатма бердим. Футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Лекин, “Локомотив”ни биздан ҳар томонлама кучли эканлигини тан олиш керак. Навоийда “Қизилқум”га қарши учрашувда ҳам ҳимояда бўш ўйин кўрсатдик. Шу сабабли, ҳимояда айрим ўзгаришларни амалга оширдик. Бундан ташқари яна икки кундан “Шўртан”га қарши чемпионатдан ўрин олган учрашувмиз бор. Айрим ҳимоячиларимизни ғузорликларга қарши ўйинга авайладик деб айтмаган бўлардим. Сўнгги пайтларда ҳимоядаги ҳаракатларимиз мени ташвишга солмоқда. Айнан шунинг учун ҳимояда ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлмоқдаман.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 13:40, 24.06.2015.
Ўқилди: 3128 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик