Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Месси 28 ёшда ёхуд у ҳақидаги энг сара фикрлар

Баҳо:
+ | -

4 карра «Отин тўп» соҳиби бўлган аргентиналик Лионел Месси бугун 28 ёшга тўлди. Furkat.uz сайти футбол олами вакилларининг Лео ҳақидаги энг сара фикрларини эътиборингизга ҳавола этади.

Рафаэль Надаль
- Агарда кимдир Мессининг ўйинларини кузата туриб, завқланмайдиган бўлса, демак у футболда ҳеч нарсага тушунмас экан.

Андрей Аршавин
- Мессини ўйинини кўриб ўйланиб қоласан: Нимага футболчи бўлдим-а?

Пике
- Мен доимо фарзандларимга ҳамма даврларнинг энг яхши футболчиси – Месси билан бирга тўп сурганимни фахр билан айта оламан.

Сандро Россель
- Менимча, бу футболчи 111 йиллик клуб тарихидаги энг яхши ўйинчи бўлса керак.

Пеп Гвардиола
- Қачонлардир ўз набираларимга, Леога қандай қилиб мураббийлик қилганимни айтиб, мақтаниб ўтираман.

Арсен Венгер
- Унинг бажараётган ишларини ҳақиқий санъат асарига менгзаш мумкин. Баъзан менга у оддий инсон эмасдек ва мен Playstation ўйнаётганимдек тасаввур уйғотади.

Фидель Кастро
- Назаримда Лионел қуёшнинг нурларига ўхшайди. У нур каби тезлик олади.

Йохан Кройфф
- У бутун жамоанинг жавобгарлигини ўз зиммасига олади ва қийин дақиқаларда албатта жавоб қайтара олади.

Паоло Мальдини
- Мессига ҳар йили «Олтин тўп»ни бериб турса арзийди.

Франк Райкаард
- Мессининг қилаётган ишларини оддий инсон бажара олиши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайман. Уни ҳеч ким билан таққослаб бўлмайди».

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:33, 24.06.2015.
Ўқилди: 6755 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.