«ПСЖ» вингери Усмон Дембеле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. У Лондоннинг «Челси» клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда TopSkills Sports UK портали хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «ПСЖ» Дембеле билан хайрлашишга тайёр. Франциялик футболчи ўз клуби олдига янги шартнома бўйича талаблар қўйган. Парижликлар эса Усмоннинг молиявий иштаҳасини қондиришга тайёр эмаслар.
Аввалроқ ОАВ Дембелени Лондоннинг бошқа бир клуби — «Арсенал» билан ҳам боғлаган эди. Бироқ «тўпчилар» томонидан ҳозирча расмий таклиф бўлгани йўқ.













