Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Синф раҳбарим

Баҳо:
+ | -

Эсимда, мактабда ўқиб юрган пайтларимизда синф раҳбаримиз кўп йиллик бўлса унга кимдир эркалик қилиб, устидан куларди; яна кимлардир уни камситиб гапига қулоқ солмасди. Бу ҳолга, албатта, синф раҳбаримизнинг ўзи айбдор эди, чунки унинг ўзи болаларни бошқара олмаган эди.

Бу бош оғриқлардан қутулиш учун синф раҳбаримиз олдида биргина йўл қолган эди —синфимизни топшириб, бошқасини қабул қилиб, барчасини янгидан бошлаш. Албатта, бу сафар у бошқача ишлашга ҳаракат қиларди, чунки олдинги хатоларини такрорласа яна ўқувчилар олдида қадрсизланарди.

Лекин мени хавотирга солган бир жиҳат бор эди: болалар шу қадар синф раҳбаримизнинг устидан кулишар эдики, бошқа синф болалари ҳам унинг қандайлигини яхши билиб олишганди. Бундай вазиятда синфни эмас, мактабни алмаштирган маъқулроқдек кўринган эди ўшанда.

Шундай шароитда бошқа бир мактабдан нотаниш ўқитувчи ишга келиб, бизнинг синфимизни қабул қилиб олди. Бу ўқитувчи билан бирга синфимизга янгича ҳаво кириб келди: аввалги ўқитувчимизнинг устидан кулган болалар ҳам янги раҳбар билан ака-укадек бўлиб қолишди.

Шунга ўхшаш ҳолатларни йиллар давомида кузатиб, тажриба тўплаган мактабимиз директори ҳам қайси синфда муҳит бузилса, дарҳол синф раҳбарни алмаштириб туриш принципига қаттиқ эътибор қаратган эди.

Ҳозирда миллий терма жамоамизда ҳар қандай савиядаги янги мураббий сайланиши билан бўлса-да, мураббийлар штаби алмашиши шарт эканлигини тушунишингиз учун мактабимни мисол қилиб келтирдим.

Терма жамоа мураббийлиги билан клуб мураббийлигини фарқи жуда катта. Клубда муҳит бузилса, футболчиларнинг мураббийга бўлган ишончи сўнса, мураббий клубдаги асосий бузғунчи футболчиларни бошқа футболчилар билан алмаштириб, тозалаб ололади.

Лекин терма жамоада бунинг иложи йўқ, икки ёки ундан ортиқ жамоанинг кучли футболчилари билан мураббий келиша олмадими, бунақа ҳолатда фақат мураббийлар штаби алмашиши билан ечим топса бўлади.

Ҳозирги вазиятда миллий терма жамоага ким ва қандай савиядаги мураббийнинг тайинланиши муҳим эмас, муҳими — мураббий алмашиши шарт эди! Чунки бутун жамоа футболчилари ва мухлислар шуни кутмоқда эди. Бугунга келиб Миржалол Қосимовга бир-неча марта имкониятлар берилганига қарамай, терма жамоамиз ўйинида жиддий ўзгариш кузатилмаганди ва бундан кейин ҳам кузатилмаслиги аниқлигини кўпчилик мухлислар ва мутахасислар тушуниб етган эди.

Энди Қосимов юқорида айтилган ўқитувчидек эскирганди, у энди вақти келиб 15-20 йиллардан кейингина янги авлодга мураббийлик қилиши мумкин, чунки ҳозирги авлод Қосимов қанчалик кучли мураббий бўлмасин, унга ишончсизлик билан қарайди.

Ҳар қандай мураббий терма жамоадаги муҳитни жуда тез бузилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин, бузилдими — тамом: мураббий алмашиши шарт! Бузилган ҳолатда бу жамоани шундай олиб юриш — терма жамоани фақат ботқоққа тобора ботиб боришига сабаб бўлади.

Мен Самвел Бабаян қўл остидаги миллий терма жамоамизга ишонаман. Улар биз кутган ўйинларни кўрсатишигаям ишонаман. Бабаян жаноблари мағлубиятни ёмон кўради, буни ҳаммамиз биламиз: у табиатан шунақа инсон — ғалаба қозониш учун ҳар қандай йўлларни қидириб, мақсади сари интиладиган мураббий.

"Ҳа, сенга бу ПФЛ эмас", дейсизми? Шундаям адашасиз. Асосийси — унда фақат ғалаба қозониш шарт, деган руҳият ва мақсад бор. Руҳият ва мақсад борми, демак йўлиям топилади.

Олға ЎЗБЕКИСТОН!

Рашид УСМОНОВ.

Манба: www.usmonov.uz
Киритилди: 19:29, 25.06.2015.
Ўқилди: 5880 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.